Икки вазн тоифасифа UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ўзини MMA тарихидаги буюк яккакурашчи деб ҳисоблашини айтди.
«Менда нокаутлар ва тезкор нокаутлар фоиз кўрсаткичи энг юқори, UFC’да ҳам, бошқа промоушенларда ҳам. Шунингдек, менда қолганларга нисбатан соврин кўп ва турли дивизионларда энг кўп нокаут қайд этганман. Яна мен тарихдаги буюк жангчиман, жин урсин! Буни қабул қилинг», — дея ёзади Макгрегор.
31 ёшли Макгрегор MMA’да 2008 йилдан буён фаолият юритиб келади. У жами 26 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган (19 таси муддатидан аввал) ва 4 марта мағлуб бўлган. Конор UFC енгил ва ярим енгил вазн тоифалари собиқ чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)