Европа Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми ҳал қилувчи ўйинлари ноодатий тарзда ўтказилиши мумкин.
Sky Sport Italia’нинг хабар қилишича, УЕФА ¼ финал баҳсларидан сўнг мусобақани «Тўрт финалчи» форматида якунлаб қўймоқчи. Шу билан бирга ярим финалга қадар ҳар бир жамоа ўйинларни ўз уйида ўтказади, финал эса Истанбулда бўлмайди.
УЕФА финал баҳсларини Туркиядан эпидемиологик вазият яхшироқ бўлган Германияга кўчириш вариантини кўриб чиқмоқда.
Шу тариқа 1/8 финалнинг қолиб кетган баҳслари 7 ва 8 август кунлари бўлиб ўтади, чорак финал ўйинлари эса 13 ва 14 августда ўйналади. УЕФА Еврокубоклар мавсумини 31 августга қадар якунлашни мақсад қилган.
«Тўрт финалчи» форматида ярим финал жуфтликлари ғолиблари уй-сафар тизимида эмас битта ўйин орқали аниқланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)