«Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба Россия чемпионатидаги тўпурарлар пойгаси ҳақида гапирди.
«Кураш ҳали тугамади. Шомуродов жуда яхши ҳужумчи, у менда яхши таассурот қолдирган. Сардор Азмун ҳам исталган вақтда пойгага қайтиши мумкин. Шундай экан ютиш осон бўлмайди, бироқ бу жуда қизиқ бўлади. Курашамиз.
Қайси футболчи яхши позицияда бўлса, ўшанга тўпни оширган маъқул, мен шундай ҳисоблайман. Азмунга ҳам ҳар сафар шуни айтаман. Агар фақат гол уришга эътибор қарацанг, мунтазам тўп кирита олмайсан. Бу футбол қонуни. Аввало жамоа ҳақида ўйлаш керак ва очко тўплаш муҳим», — дейди Дзюба.
Россия Премьер Лигаси жорий мавсумида Дзюба 13 та гол билан энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Иккинчи ўринни «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов (11 та гол) эгаллаган. «Зенит»нинг яна бир вакили Сардор Азмун ва «Спартак» форварди Александ Соболевда 10 тадан гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)