• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Беккенбауэрдан Мюллергача. «Бавария» академиясидан чиққан «олтинбошлар» (фото)

    Дунёнинг энг яхши футбол академиялари ҳақида гап кетганда, биринчи бўлиб Ла Масия («Барселона») ва Ла Фабрика («Реал Мадрид») ёдга олинади. Лекин шундай академиялар борки, улар етук футболчиларни тарбиялашда испан грандларидан асло қолишмайди. Айнан шундай клубларидан бири, шубҳасиз, «Бавария»дир. Клуб академиясида ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис жамоа кўп йиллардан бери Бундеслигада етакчиликни ҳеч кимга бермайди. Бунинг устига Германия терма жамоасини ҳам Мюнхен клуби тарбияланувчиларисиз тасаввур қилиш мушкул.

    Қуйида мазкур академиянинг энг яхши битирувчилари ҳақида сўз юритилади.

    Франц Беккенбауэр

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Беккенбауэр, шубҳасиз, «Бавария»нинг барча даврлардаги энг яхши ўйинчиси ҳисобланади. Афсонавий «кайзер»нинг (кайзер – немис тилида император деган маънони англатади) ҳимоядаги ўйинлари таҳсинга лойиқ эди. Ҳимоячи бўлишига қарамай, унинг икки маротаба «Олтин тўп» совринини қўлга киритгани ҳам бежиз эмас. Бундан ташқари Беккенбауэрнинг ҳисобида бешта Германия чемпионлиги ва учта Еврокубок соврини бор. «Бавария» мухлислари ҳамон Беккенбауэрнинг ёрқин ўйинларини қўмсаётган бўлса ажаб эмас.

    Филипп Лам

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Филипп Лам ўз даврининг энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида фаолиятини якунлади. У 11 ёшида «Бавария» академиясига келади, 19 ёшга тўлганида эса асосий жамоага киришга муваффақ бўлади. Тўғри, бошланғич таркибдан жой олиши учун бироз сабр қилиши керак эди. Шу боис у турли жамоаларда ижарада юришга ҳам рози бўлди.

    2005 йилга келиб, Лам ижарадан қайтди ва асосий таркиб ўйинчисига айланди. Кейин нима бўлгани ҳаммага аён – 517 та ўйин, 8 та чемпионлик, Чемпионлар Лигаси кубоги, УЕФА Суперкубоги ва, албатта, Жаҳон Чемпионатидаги ғалаба.

    Лам Беккенбауэр каби ўз жамоасининг етакчиси, техникаси юқори ва тезкор ҳимоячи эди.

    Бастиан Швайнштайгер

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Бастиан Швайнштайгер – «Бавария» академиясида таҳсил олган яна бир афсона. Даставвал, Бастиан қанот футболчиси бўлган, аммо Арьен Роббен ва Франк Рибери сабаб позициясини ўзгартиради.

    Швайни «Бавария»да дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди – кўп қиррали, аниқ, тиришқоқ ва ҳужумкор. «Бавария» сафида 500 та ўйин ўтказиб, 68 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган. Германия терма жамоасида ҳам у кўплаб совринларга эга чиқди.

    Тони Кроос

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Ажабланарлиси шундаки, «Реал» Тони Кроосни бор-йўғи 25 миллион евро эвазига сотиб олган. Мадрид клуби ҳали Кроос ўз жамоасининг афсонаси бўлишга улгурмасидан аввал уни қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Шунга қарамай, Тони мюнхенликлар сафида 130 та ўйин ўтказган.

    «Реал»да эса Кроос жамоанинг асосий ўйинчилардан бирига айланди ва у кетма-кет уч маротаба Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Тони ўзининг аниқ паслари, стандартлардан унумли фойдаланиши, тўп ва ўйинни аъло даражада назорат қилиши билан ажралиб туради.

    Айни пайтда Кроос дунёнинг энг яхшилари қаторида.

    Зепп Майер

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Кўпчилик Оливер Канни «Бавария» тарихидаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблайди. Унга рақобат қилиши мумкин бўлган ягона посбон бу Мануэль Нойер. Бироқ Зепп Майерни ҳам бемалол бу икки етук дарвозабон қаторига қўшиш мумкин.

    Унинг ақл бовар қилмас реакцияси ва тезлиги мухлис-у мутахассисларнинг олқишига сазовор бўларди. У ўз ҳудудининг қироли ва мухлисларнинг суюклиси эди. Майер бутун фаолиятини «Бавария»да ўтказди ва жами 536 та ўйинда майдонга тушди. Бу вақт ичида у жамоаси билан тўрт марта мамлакат чемпионатида ва уч марта халқаро мусобақаларда ғолиб бўлади.

    Ханс-Георг Шварценбек

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Ханс-Георг Шварценбек ҳам Беккенбауэр сингари Мюнхенда футбол сир-асрорларини ўрганади. Уларнинг ҳимоядаги жуфтлиги эса энг яхшилардан ҳисобланган.

    Афсуски, «Кайзер»нинг ҳаддан зиёд машҳурлиги Шварценбекга бироз бўлса-да халақит берарди. Ҳатто уни «Беккенбауэрнинг тансоқчиси» деб аташган. Қайсидир маънода бунга асослар бор эди. Ўтиб бўлмас ва тиришқоқ ҳимоячи фаолиятини «Бавария»да бошлаб, ўша ерда тугатади. Германия чемпионатида олти бор, Еврокубокларда эса уч маротаба зафар қучади.

    Томас Мюллер

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»

    Ҳозирги «Бавария»ни жамоа сафида 521 та ўйин ўтказган Томас Мюллерсиз тасаввур қилиш қийин. Бу вақт давомида Мюллер 195 та гол урди ва кўплаб совринларни қўлга киритди.

    30 ёшли ҳужумчи кўп йиллардан бери жамоасининг асосий ўйинчиси бўлиб келмоқда. У тартибли, меҳнатсевар ва ватанпарвар футболчидир. Мюллер тактик жиҳатдан моҳир ўйинчи бўлиб, исталган ҳимоя чизиғини ожиз қолдиришга қодир.

    Матс Ҳуммелс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Матс Ҳуммелс болалигидан «Бавария» тизимида бўлган. Мураббийлар унда ғайриоддий нимадир борлигини кўра олган ва унга имконият берган. Бироқ «Бавария» ўз тарбияланувчисини Дортмунднинг «Боруссия»сига сотишга қарор қилади. Ҳуммелс «Боруссия»да ҳам ўз ўрнини топади ва икки бор мамлакат чемпионлигига эга чиқади. Шундан сўнг у маълум муддат «Бавария»да ўйнайди ва у билан Бундеслигада уч марта ғолиб бўлади. Айни пайтда эса у яна «Боруссия»да тўп сурмоқда.

    Ҳуммелснинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатлари – иккинчи қаватдаги устунлик, «подкат» ва тўғри позиция танлай олишдир.

    Бошқа мақолалалар:

    • Сульшердан Левандовскигача. Футбол тарихига кирган 7 алмаштириш ҳақида
    • Уолкоттдан Уилшергача. Ишончни оқламаган инглиз футболи вундеркиндлари ҳақида
    • «Аборт қилдирмоқчи бўлганман, бироқ Худо Криштианунинг туғилишини хоҳлаган». Роналдунинг онаси ҳақида кичик ҳикоя
    • Ким қаерга ўтади? Погба, Ндомбеле, Обамеянг ва бошқа юлдузлар учун танлов имконияти
    • «Сантьяго Бернабеу»даги кечиккан дебют, «Барселона»дан кетиши ва орзулари ҳақида «япон Мессиси» билан интервью
    • 38 йилдан бери давом этаётган кома. Франциялик собиқ футболчи ва унга содиқ қолаётган аёл ҳақида ҳикоя
    • «Агар онам бўлмаганида футболни аниқ ташлаб кетардим». Анхель ди Мариянинг таъсирли ҳикояси
    • Лаутаро ёки Неймар? «Барселона»га ким кўпроқ зарур?
    • Стол тенниси туфайли футболдан воз кечишига бир бахя қолгани, ўз отаси билан судлашув, ирқчилик сабаб Германия термасидан кетгани ҳақида Месут Ўзил интервьюси
    • Топ-10: Карвахалдан Александер-Арнольдгача. Дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячилари

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    27.05.2020, 17:59   Изоҳ (0)   21871
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов тўп тепаётган «Уфа» клубини «Манчестер Сити» хўжайинлари сотиб олиши мумкин

    27.05.2020, 17:40

    Абдураҳимов: Ҳабиб учун Гэтжи хавфли рақиб, аммо у Фергюсондек хатога йўл қўймайди

    27.05.2020, 16:36

    Килиан Мбаппе кумирларини маълум қилди. Уларнинг иккаласи ҳам «Реал»га алоқадор

    27.05.2020, 15:14

    Интернетда машҳурликка эришган дарвозабон мушук ҳақидаги видео фейк бўлиб чиқди (видео)

    27.05.2020, 14:40

    UFC’нинг ўзбекистонлик илк жангчиси Маҳмуд Муродов ота бўлди

    27.05.2020, 13:37

    Сульшердан Левандовскигача. Футбол тарихига кирган 7 алмаштириш ҳақида

    27.05.2020, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.