Қошиқ ва инсон суяклари — Марс суратларидаги энг ғайриоддий нарсалар (фото)
Йўлдошлар ва марсоходлар ёрдамида олинган замонавий суратлар ўта тиниқлиги билан ажралиб туради, шунинг учун уларни нафақат олимлар, балки шунчаки қизиқувчан инсонлар ҳам ўрганиши мумкин, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Марс юзаси бетартиб тўзғиб ётган тошлар, қум ва тупроқдан иборат, шунинг учун ҳар бир суратда Ердаги бирор буюмни эслатувчи нарсаларни кўриш мумкин.
Айримлар бу топилмаларга ҳар доим тушунтириш топиб, уларнинг асосида турли «кашфиётлар» қилади. Аслида эса бу шунчаки ўхшашлик.
Ушбу суратда қошиқни эслатувчи улкан тошни кўриш мумкин. Фото: Gizmodo
Бу суратда аёллар кўйлак кийган аёлни кўришган. Бироқ катта ўлчамдаги тош ана шундай иллюзияни келтириб чиқаради. Фото: Gizmodo
1976 йилда Марсда олинган сурат. Унда инсон юзини эслатувчи тошлар акс этган. Фото: Gizmodo
Сайёранинг навбатдаги тасвирида эса янги Ассурия императорларидан бирини кўришган. Аслида эса бу навбатдаги тош. Фото: Gizmodo
Марс юзасидаги черникани эслатувчи майда тошлар. Фото: Gizmodo
«Космик ўрмон мевалари» узоқдан шундай кўринади. Фото: Gizmodo
Ушбу суратдаги тошнинг ялтироқ юзаси туфайли уни олтин бўлагига ўхшатишган. Аслида эса у никел метеорит бўлаги бўлиши мимкин. Фото: Gizmodo
Инсон тос суяклари қолдиқларини эслатувчи тошлар. Фото: Gizmodo
Марс юзасида кўринган пластик парчаси. Бу эса ростан ҳам пластик бўлиб, у Curiosity марсоходининг таркибий қисми. Фото: Gizmodo
Изоҳ (0)