Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 13 нафар, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 17 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (26 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлса, яна 1 нафари (45 ёшли аёл) Тошкент вилоятидан.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги 20 ёшда. Ҳудудлар кесимида Фарғона, Хоразм ва Самарқанд вилоятларидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан, 2 нафари эса Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 940 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 955 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 426 нафарни ташкил этмоқда.

Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам аёл (65 ёшли ва 46 ёшли) бўлиб, Андижон шаҳридан. Вилоятда эндиликда соғайганлар 169 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар сони 6 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 2 607 нафарга етгани хабар берилган эди. Энди эса бу кўрсаткич 2 624 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирусга чалинганларнинг умумий сони эса 26 май соат 10:00 да 46 кишига кўпайиб, 3 261 нафарга етди.