Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 8 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 11 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар, жами 21 нафар бемор 25 май куни бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 7 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 20 ёшда. Беморлардан 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Қашқадарё вилоятидан, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 1 нафари Шаржа–Тошкент йўналишида чартер рейс орқали, 2 нафари Россиядан, яна 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари Тожикистондан Ўзбекистонга кириб келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 57 ёшда, ёши кичиги эса 25 ёшда. Ҳудудлар кесимида олинса, Тошкент шаҳри, Наманган ва Тошкент вилоятларидан 2 нафардан, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд вилоятлари, Россия ва Қирғизистондан 1 нафардан. Улардан 6 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан, 1 нафари эса Санкт-Петербург–Тошкент йўналишида чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб юқтириб олган.

3-сонли туғруқ мажмуасидан тузалган 2 нафар аёл эса (27 ёшли ва 24 ёшли) Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 919 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 940 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 362 нафарни ташкил этмоқда.

Бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида жами 21 нафар бемор тузалиб, Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 2586 нафарга етгани хабар берилганди. Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 42 нафар бемор тузалиб, соғайганлар сони 2607 нафарга етди.