• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Asl Baraka брендидан «Меҳнатсевар» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — жарроҳлик факультети кафедра мудири Мурод Ҳакимов Шавкатович

    Мурод Ҳакимов Шавкатович

    47 ёшда

    Тошкент тиббиёт академиясининг госпитал жарроҳлик факультети кафедра мудири.

    Бизнинг «Меҳнатсевар» рукнимизнинг бу галги қаҳрамони – Мурод Ҳакимов Шавкатович. У тиббиёт фанлари доктори, профессор, шунингдек, олий тоифали шифокор. Бу қадар кўп унвонларни олиш учун тўғриси ўз ишини жуда яхши кўриш ва ҳақиқий «меҳнатсевар» бўлиш керак.

    Илк бор қачон ва нима сабабдан шифокор бўлишга қарор қилганингиз ҳақида сўзлаб беринг.

    «Болалигимдан мен ҳар доим қурувчи бўлишни орзу қилардим. Мен ота-онамга ўхшашни хоҳлардим. Менга уларнинг ишлари ва турмуш тарзи ёқарди. Мен 8-синфгача шу орзу билан ўқидим. Ҳеч ким менинг бирор аниқ бир касб эгаси бўлишим учун ҳаракат қилмаган. Фақатгина 8-синфга ўтганимда онам менинг шифокор бўлишимни исташини айтганди. Мен ёлғиз ўғлим эдим, ўшанда онам қарилик чоғида ёнида нафақат унга ғамхўрлик қиладиган, балки соғлиғини ҳам назорат қиладиган кишиси бўлишини хоҳлашини айтди. Тиббиёт ўзи нима эканлиги ҳақида бироз тушунчага эга бўлиш ва касб танлашда аниқ бир тўхтамга келиш учун 9 ва 10-синфларда, ўқиш билан бир қаторда, дам олиш кунларида туман касалхонасида навбатчилик қилдим. Бу менга шифокорлар ҳаёти билан яқиндан танишишимга ёрдам берди, мен уларнинг ҳаёти қандай кечишини англай бошладим. 10-синфни тугатганимда эса мен аллақачон шифокор бўлишга қатъий қарор қилган эдим».

    Сиз ишлаётган ТТА клиникаси коронавирусга чалинган беморлар учун тайинланган пайт тўғрисида айтиб бера оласизми? Бу қандай юз берган эди?

    «Мен коронавирус ҳақида биринчи марта январь ойининг бошларида эшитгандим ва унга унчалик аҳамият бермагандим. Аммо оммавий ахборот воситаларида ушбу патология ва касаллик географик жиҳатдан кенгайиб бораётгани ҳақида тобора кўпроқ гапира бошлашди. Март ойининг бошида бу касаллик пандемия миқёсига кўтарилди ва биз аллақачон бу муаммо бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаслигини англаб етган эдик ва бунга руҳҳан тайёр эдик. Республикамизда ушбу касалликнинг биринчи ҳолати қайд этилганидан сўнг, ушбу патологияни даволаш учун Тошкент клиникаларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан буйруқ берилди. Дунё миқёсида касаллар сонининг кўплигини инобатга олган ҳолда, бу мақсад учун жой (койка) сиғими етарлича катта бўлган клиникалар тайинланди. Бизнинг клиникамиз – 1000 та ўринжойга эга бўлган кам сонли ва кўп тармоқли муассасалардан бири. Руҳий жиҳатдан, бизнинг клиникамиз мазкур тоифадаги беморларни даволашда иштирок этишга тайёр эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига кўра, бизнинг клиникамиз короновирусни даволаш учун мўлжалланган, вирусология ва юқумли касалликлар институтидан кейин учинчи ўринда турган касалхона эди».

    Ҳар куни эрталаб сизни ишга боришга ундайдиган сабаб нима? Сизга ўз ишингизда кўпроқ нималар ёқади?

    «Одамлар билан ишлаш истаги, ҳар куни янги ниманидир кутиш. Кундалик одатий иш тартибига қарамай, ҳар бир янги бемор бу сизнинг касбингиздаги янги тажриба ва ҳиссиёт демакдир, чунки биз ҳамма нарсани беморлар билан бирга бошдан кечирамиз. Ишимда менга ёқадиган энг ажойиб нарса – бу муваффақиятли бажарилган жарроҳлик амалиёти ва беморнинг тузалиши».

    Ишда сиз қандай қийинчиликларга дуч келасиз?

    «Бизнинг ишимизда қийинчиликлар нисбатан жуда тез-тез учраб туради, чунки бизнинг ишимиз жуда масъулиятли, ахир ўртада инсон ҳаёти ва саломатлигига оид масала туради. Беморларнинг руҳан тайёрлиги билан боғлиқ қийинчиликлар бўлиб туради, жарроҳлик амалиётидан кейинги асоратлар ҳам бу ишда эътибор қаратилиши керак бўлган жуда муҳим нарсалардан биридир ва бу беморларга нисбатан ўзига хос эҳтиёткорлик ва чидамлиликни талаб қилади. Мен қўшимча равишда ўқитувчи бўлганим сабабли, талабалар билан ишлаш ҳам алоҳида эътибор ва куч талаб қилади, чунки ҳар бир кишига индивидуал ёндашиш керак бўлади.

    Ишингизда сизга қайси инсоний фазилатлар ёрдам беради?

    «Бизнинг ишимизда кўплаб фазилатлар жуда муҳим, масалан, клиник фикрлаш, жарроҳлик аралашувига эҳтиёжни мантиқий асослаш қобилияти, шифокорларга хос хушмуомалалик, жасорат, билимдонлик, сабр-тоқат. Шу билан бирга, масъулият ҳисси ва доимий равишда ўрганишга бўлган хоҳишни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман ва албатта, яхши соғлиққа эга бўлиш ҳам жуда муҳим омил».

    Иш фаолиятингиз давомида ишингизни ташлаб кетишни хоҳлаган, қандайдир кескин ҳолатлар ҳам бўлганми?

    «Афсуски, бўлган. Жарроҳлик аралашувининг асоратлари, беморлар ва уларнинг қариндошларининг асоссиз шикоятлари – ишимдаги бундай салбий ҳолатлар туфайли мен ҳамма нарсани ташлаб, ишдан кетишни хоҳлаган вақтларим ҳам бўлган. Аммо ҳар сафар соғлом фикр устун келади ва мен ишлашда давом этаман, чунки мен ишимни яхши кўраман».

    Мурод Шавкатович ҳақида унинг қизи шундай дейди: «Менинг дадам ўз ишини яхши кўради. Карантин даврида касалхона коронавирус билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган пайтда унинг барча талабалари ва қўл остидаги ходимлари коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун ўз ихтиёри билан боришди. Лекин улар бу ишда менинг отамнинг ёрдам беришига рухсат беришмади, чунки у аллақачон 47 ёшда ва унинг таваккал қилмагани яхшироқ. Мен ҳар куни дадам бундан қайғураётганини ва чиндан ҳам ёрдам беришни хоҳлаётганини кўрардим. Шунда мен ундан: «Дадажон, нега у ерга бормоқчисиз? У ер хавфли-ку, уйда қолганингиз яхшироқ ва тинчроқ эмасми», – деб сўрадим. Дадам: «Мамлакатимизда кўплаб одамлар касалликка чалинган вақтда менинг уйда ўтиришим нотўғри бўлади, уларни даволаш – менинг бурчим», — деб жавоб бердилар.

    Шунинг учун, масофадан туриб ҳам у доимо ўз жамоаси билан алоқада бўлиб турибди. У ишлашни давом эттирди ва ўқитувчи сифатида даволанган беморларни касалхонадан чиқариш учун ҳам борди.

    Шу пайтгача мен бу иши унга барқарор даромад, асабийлашиш ва оёқларидаги доимий оғриқдан бошқа нима беришини тушунмасдим. Фақатгина вақт ўтиши билан мен дадамнинг барчамизнинг соғлигимизни таъминлаш учун ўз ишини жуда яхши кўришини ва унга бутун қалбини бағишлаганини англадим.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    25.05.2020, 18:00   Изоҳ (0)   29980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «O‘zavtosanoat-Leasing» ва «Uz Truck & Bus Motors» ҳамкорликда MAN ва Sinoturk техникасига фойдали лизинг акциясини эълон қилади!

    25.05.2020, 15:00

    Mirabad Avenue: «Рамазон 16%» акцияси тугашига 5 кун қолди

    25.05.2020, 12:00

    Dream City Development Рамазон ҳайити байрами билан табриклайди

    24.05.2020, 12:00

    Artel компанияси барчангизни Рамазон ҳайити билан самимий қутлайди

    24.05.2020, 09:00

    Mediapark маиший техника дўконлари тармоғи юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклайди!

    22.05.2020, 18:00

    Оналарнинг меҳнат стажидан кесиш қачонгача давом этади? Мақсуда Ворисова қатъий таклиф билан чиқди

    22.05.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чемпионлар одати: саломатлик ва ички хотиржамлик учун профессионал спортчилардан тавсиялар

    Маслаҳатлар | 16 июн, 14:40

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    Дунё | 16 июн, 14:38

    WR Chess. Ўзбекистонлик шахматчилар мусобақада 4-ўринни эгаллаб, 80 минг евро мукофотга эга чиқди

    Спорт | 16 июн, 14:31

    Ўзбекистонда жазирама иссиқ қачон пасайиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 16 июн, 14:10

    Илон Маск Эронда Starlink’ни ишга туширди

    Дунё | 16 июн, 14:05

    Нима учун автомобилни ойналари очиқ ҳолда бошқариш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 16 июн, 13:55

    Макрон Гренландияга ташрифи чоғида Трампнинг ҳудудни эгаллаб олиш даъволарини танқид қилди

    Дунё | 16 июн, 13:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.