Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Эвандер Ҳолифилд рингга қайтишини акс эттирувчи видеороликни эълон қилди.

Фото: Instagram

«Ҳолифилд жамоаси жангга ҳозирлик кўрмоқда», — дейилади видео остида берилган шарҳда.

Украиналик собиқ Жаҳон чемпиони Владимир Кличко, шунингдек, мураббийлар Антонио Травер ва Энтони Роудс боксга қайтаётган Ҳолифилднинг тайёргарлик жараёнларига ёрдам бермоқда.

Собиқ Жаҳон чемпиони аввалроқ рингга қайтишини маълум қилган Майк Тайсонга қарши жанг ўтказиши тахмин қилинмоқда. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда афсонавий боксчилар ўртасидаги учинчи жанг анонси эълон қилинганди, бироқ бу расман тасдиқланмаган.

1990 йилларда Тайсон ва Ҳолифилд ўртасида иккита жанг ўтказилган. 1996 йилда Ҳолифилд техник нокаут эвазига ғалаба қозонган бўлса, бир йилдан кейинги тўқнашувда Майк рақибининг қулоғини тишлаб олади ва дисквалификация қилинади.