Футбол бўйича Фарер ороллари чемпионати доирасидаги «АБ Аргир» ва «ХБ Торсхавн» жамоалари ўртасидаги учрашувда ноодатий ҳолат қайд этилди.
«Торсхавн»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Адриан Юстинуссен 14 дақиқа ичида покер муаллифига айланди (8, 12, 17 ва 21-дақиқалар). Эътиборлиси шундаки, футболчи учта голни жарима зарбаси орқали урди.
16-дақиқада камчилик қолганига қарамасдан, «Торсхавн» мазкур ўйинда 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Кетма-кет уч ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётган «ХБ Торсхавн» лига пешқадамлигини «Б36 Торсхавн» билан бўлишиб турибди.
Жорий мавсум Юстинуссен барча мусобақаларда 8 ўйин ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)