22 май, жума куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Сенегалнинг Дакар шаҳрида Рамазон ҳайити олдидан сўйишга тайёрлаб қўйилган эчкилар.

Фото: Rex

Хитойдаги Цзянсу провинциясида автоматдан сабзавот ва мевалар харид қилаётган одамлар.

Фото: Rex

Филиппиннинг Манила шаҳрида сўнгги кибер-имтиҳон вақтида роботга жойлаштирилган талабанинг сурати. Оммавий йиғилишлардан қочиш мақсадида диплом топшириш онлайн маросимида 179 нафар юқори синф ўқувчиси учун роботлардан фойдаланилди.

Фото: AP Photo

Ғазо секторида фаластинлик қизлар бокс пляжи бўйича машғулотларда қатнашмоқда. Спорт клублари пандемия сабаб ҳамон ёпиқ.

Фото: Reuters

Перунинг Лима шаҳрида аёл харобаларда жойлашган уйига ўғлини елкасига ортиб қайтмоқда. Унинг фарзанди қўшни тумандаги тиббиёт муассасасида муолажа олади.

Фото: Getty Images

Франциянинг Ницца шаҳрида юзига ниқоб тақиб кетилган Аполлон ҳайкали.

Фото: Rex

Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳридаги аҳоли зич жойлашган ҳудуддаги уйларидан туриб қўл силкитаётган одамлар.

Фото: AP Photo

Даниянинг Орхус шаҳридаги Арос санъат музейида сайр қилиб юрган одамлар. Музей 2 ойдан ортиқ муддат ёпиқ турган эди.

Фото: EPA

Испаниянинг Мотриль шаҳрида бир гуруҳ африкалик муҳожирлар қутқарувчи кемадан бандаргоҳга тушишни кутмоқда. Альборан денгизидан ҳозиргача 65 нафар одам қутқарилган.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида бўлган «Амфан» циклонидан талафот кўрган автобус иккига бўлиниб ётибди. Офат натижасида Ҳиндистон ва Бангладешда жами 76 нафар одам қурбон бўлди.

Фото: Rex

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида қадрдон шаҳри Шарқий Бихорга кетиш учун поездга чиқишда навбат кутаётган меҳнат муҳожирлари.

Фото: Reuters

Ғазо секторининг шимолидаги мактабда ўқитувчисидан сертификатларини олаётган фаластинлик талабалар.

Фото: Reuters

Лондондаги Сент-Жеймс боғида сақоқуш билан ўтирган эркак.

Фото: Reuters

Покистонда Pakistan International Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus А320 йўловчи самолёти қулади. Лайнер Лахор шаҳридан Карачи шаҳрига рейсни амалга ошираётган эди. Маълум қилинишича, самолёт Карачи шаҳри аэропорти яқинида, қўнишга бир дақиқа қолганда ерга қулаган.

Фото: «ТАСС»

Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳридаги Эйнтри шифохонаси эшигидан ҳамкасбларини қўллаб-қувватлаётган тиббиёт ходимлари.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Манаус шаҳридаги Эдукандос харобалари яқинида жойлашган Риу-Негру кўлида чўмилаётган болалар.

Фото: Reuters

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижонга икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик муҳри туширилган ниқобни ушлаб турибди. Айтишича, ниқобни аввалроқ вентилятор, ниқоб ва бошқа тиббий анжомларни ишлаб чиқарувчи Ford Rawsonville Components заводига борганида таққан.

Фото: Reuters

Франциянинг Ницца шаҳридаги инглиз қирғоқлари соҳилида жойлашган пляжда ўтирган жуфтлик. Франция ёпиқ тартибни юмшатиб, пляжларни очди.

Фото: Reuters

Жанубий Ливандаги Сайда шаҳрида жазирама ҳавода бассейн ичида жон сақлаётган қизалоққа сув сепаётган эркак.

Фото: Reuters

Ироқнинг Бағдод шаҳрида коронавирусга тест олиш жараёнида кўчага йиғилаётган тиббиёт ходимлари.

Фото: Reuters

Канаданинг Монреаль шаҳрида оила аъзоларини қучоқлаш учун ташкил қилган «Қучоқлар бекати»да қўшнисини қучоқлашга ҳозирланаётган Алекс Монтегано.

Фото: Reuters