Бельгиянинг Carat Duchatelet тюнинг-ательеси Toyota Land Cruiser 200 моделига ўзгартириш киритиб, ўз версиясини тақдим этди — япон йўлтанламаси ўқ ўтмайдиган лимузинга айлантирилди, деб хабар беради Motor.

Фото: Carat Duchatelet

Бунинг учун дастлаб тюнерлар автомобилни икки бўлакка ажратишга мажбур бўлган. Шундан сўнг кучайтирилган тормозлар ва ўқ ўтмайдиган кузовни ўрнатиш сабаб юзага келган оғирликни кўтаришга қодир илгаклар ўрнатилган. Шунингдек, автомобиль салони ҳам ўзгаришларга учраган: лимузин ичида ажратувчи тўсиқ, улкан телевизор, йиғма столлар ва модернизацияга учраган ўриндиқлар пайдо бўлган.

Фото: Carat Duchatelet

Интерьерни жиҳозлашда энг сифатли маҳсулотлардан фойдаланилган: табиий ёғоч, юқори сифатли чарм ва алкантара.

Carat Duchatelet мижозларга икки хил даражадаги ҳимояни таклиф этмоқда — B6 ва B7. Иккала ҳолатда ҳам зирҳланган кузов калибри 7,85 миллиметр бўлган ўқларга бардош бера олади.

Фото: Carat Duchatelet

Зирҳланган Toyota Land Cruiser 200 лимузинининг нархи ошкор қилинмаган. У ҳар бир мижознинг шахсан ўзига айтилади.

Фото: Carat Duchatelet

Фото: Carat Duchatelet