Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи давомида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, одамлар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг Андижон вилоятига бундан олдинги ташрифи 2019 йилнинг майида амалга оширилган эди. Ўшанда давлат раҳбари Хонобод шаҳридаги Xon tex city масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишганди.
Изоҳ (0)