18 майдан бошлаб Тошкентдан вилоятларга авиақатнов, «Афросиёб» тезюрар поезди ҳамда темир йўл қатнови қисман тикланди. Sputnik нашри карантин вақтида ишни қайта тиклаган Тошкент вокзалидан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Sputnik

Таъкидланишича, поездлар қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари бажарилиши таъминланмоқда.

Дастлаб йўловчилардан COVID-19’га тест таҳлили олинганлиги ҳақидаги маълумотнома талаб этилган. Кейинчалик Республика махсус комиссияси томонидан ушбу талаб бекор қилинди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Вокзалга кираётган ҳар бир йўловчи дезинфекция қилиниб, тепловизорда ҳарорати ўлчанмоқда. Йўловчилар поезд вагонларига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилади. Поездларга электрон чипталар онлайн тарзда сотилмоқда. Электрон чипта олиш имконияти бўлмаган йўловчилар темир йўл вокзаллари кассаларидан чипта олиши мумкин бўлади. Чипта олган йўловчилар томонидан йўловчилар сўровномаси (маршрут варағи) тўлдирилади.

Темир йўл вокзалларининг йўловчилар билан бевосита мулоқотда бўладиган барча ходимлари, давлат органлари ҳамда махсус хизмат ходимлари кундалик фаолияти давомида бир марталик 8 соатли ҳимоя ниқоби ва қўлқоплар, шунингдек, юз ва кўз қисмини ҳимояловчи махсус шаффоф ниқоб, дезинфекция ва антисептик воситалар билан таъминланган.

Тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлган йўловчилар соғлиқни сақлаш ходимлари назоратига топширилади. Соғлиқни сақлаш ходимларининг хулосасига кўра, йўловчига темир йўл хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди. Бундай ҳолатларда йўловчига чипта пули ўрнатилган тартибда қайтариб берилади.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik