«Ювентус» клуби собиқ ҳужумчиси Алессандро дел Пьеро Лос-Анжелесда шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақида у ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Турли миш-мишларни олдини олиш мақсадида собиқ футболчи коронавирус сабаб эмас, буйрагидаги тош туфайли касалхонада эканини маълум қилган.
«Шу қадар кичик, 3 миллиметрли матоҳ бу қадар муаммо келтиришига ҳали ҳам ишона олмаяпман», — дея ёзади дел Пьеро.
https://www.instagram.com/p/CATSo5ZK_ST/
Дел Пьеро 1993—2012 йиллар мобайнида «Ювентус» сафида тўп сурган. У туринликлар билан Италия чемпионати (1994/1995, 1996/1997, 1997/1998, 2001/2002, 2002/2003, 2011/2012 йилги мавсумларда), Италия Кубоги (1994/1995) ва мамлакат Суперкубоги (1995/1996, 1996/1997, 2001/2002, 2002/2003), шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси (1995/1996) совринига эга чиққан.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)