Футбол бўйича Германия чемпионатининг 26-турида «Бавария» 17 май, якшанба куни «Унион Берлин» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни очди. Ўйин якунланиши арафасида Бенжамен Павар мюнхенликларнинг иккинчи голини урди. Шу тариқа Ханс-Дитер Флик шогирдлари ишончли ғалабани қўлга киритди.
«Бавария» мазкур ғалабадан кейин очколарини 58 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади. Пойтахтликлар эса 30 очко билан 12-поғонада қолди.
Бундеслига
26-тур баҳслари
17 май, якшанба
«Унион Берлин» — «Бавария» 0:2
Голлар: 0:1 – 40, пенальти Левандовски, 0:2 – 80 Павар.«Унион Берлин»: Гикевич, Триммел, Суботич, Ҳюбнер, Ленс, Премел (Кроос, 85), Андрих (Гентнер, 71), Бюльтер (Рюерсон, 85), Шлоттербек, Ужа (Андерссон, 71), Ингвартсен (Меес, 81).
«Бавария»: Нойер, Алаба, Боатенг, Павар, Киммих, Гнабри (Перишич, 85), Дэвис, Горетцка (Коман, 71), Алькантара, Левандовски, Мюллер (Кюизанс, 89).
Огоҳлантиришлар: Ленс (12), Дэвис (36), Шлоттербек (51).
«Кёльн» — «Майнц» 2:2
Голлар: 1:0 – 6, пенальти Ут, 2:0 – 53 Кайнс, 2:1 – 61 Авонийи, 2:2 – 72 Кунде.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)