Ўзбекистонда 16 май соат 16:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 нафарга ошиб, касалланганлар 2719 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Аввалроқ 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, инфекция қайд этилганлар сони 2691 нафарни ташкил қилаётгани маълум қилинган эди. Даволанишда бўлган 522 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир эканлиги қайд этилганди.
Ўзбекистон бўйича коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 2195 нафарга етган, 11 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)