Ўзбекистонда 13 май соат 18:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 28 кишига ошиб, 2596 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Кун давомида қайд этилган 49 та янги касалланиш ҳолатининг 22 таси хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 27 таси ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасида аниқланди.
«Айни пайтда юртимизда даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади ССВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистонда 2055 нафар киши коронавирусдан соғайган, 10 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)