• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россияда пандемия сабаб оғир аҳволда қолган ўзбекистонликларга бир марталик ёрдам пули берилади

    Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси мазкур мамлакатда коронавирус сабабли оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш учун «Меҳр» лойиҳасини ишга туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Маълум қилинишича, 14 майдан Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва Россиянинг турли ҳудудларидаги бош консулхоналари элчихона очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан Россияда бўлиб турган ҳамда COVID-19 пандемияси сабабли жорий қилинган карантин ва чеклов чоралари сабабли оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига бир марта бериладиган моддий ёрдамни тўлаб беришни бошлайди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси хорижда оғир вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам бериш мақсадида махсус ҳисоб рақами очди

    Бир марталик моддий ёрдам Россия ҳудудида бўлиб турган қуйидаги тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига тўлаб берилади:
    1. Ногиронлар — тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;
    2. Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар — зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этилган ҳолда;
    3. Коронавирус тасдиқланган шахслар — тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;
    4. Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар — ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асосида.
    Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади.

    Молиявий ёрдамни олиш учун элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги «мехр.рф» портали орқали мурожаат юбориш лозим. Алоҳида қайд этишларича, мазкур хайрия акциясини амалга оширишда миллиардер Алишер Усмонов ҳам ёрдам берган.

    «Элчихона хайрия ҳисоб рақамига молиявий маблағлар ўтказган ҳомийлар ва шерикларга миннатдорлик билдирамиз. Ватандошимиз, таниқли тадбиркор ва ҳомий Алишер Усмоновга у кўрсатган кенг кўламли ёрдами учун алоҳида миннатдорлик изҳор этамиз», — дейилади вазирлик хабарида.

    Мавзуга доир: Алишер Усмонов «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 20 млн доллар ажратди

    Эҳтиёжманд фуқароларга молиявий маблағларни ажратиш жараёни шаффофлигини таъминлаш мақсадида, элчихона ҳар ҳафта ўз расмий сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тегишли ҳисоботлар эълон қилиб боради.

    Эслатиб ўтамиз, Россиядаги ўзбекистонликларни ватанга қайтариш учун 11—24 май кунлари Москва, Қозон, Санкт-Петербург, Ростов-Дон ва Новосибирск шаҳарларидан Тошкентга чартер рейслар амалга оширилади. Чартер рейсларда энг аввал беморлар, ҳомиладор аёллар, кексалар ва ёш болалилар олиб келинади. Мазкур рейсларга чиқиш учун рўйхатдан ўтиш керак.

    Аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида Қозоғистон чегарасидан бир неча ўн километр масофада бўлиб турган тахминан 800 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтишда ёрдам сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллагани ҳақида хабар берилганди.

    Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда COVID-19 пандемияси бошланганидан буён касалланганлар сони 242 271 кишига етди. Мамлакатда ҳозирга қадар коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлганлар сони 48 минг кишидан ошди, пандемия бошланганидан буён COVID-19 оқибатида вафот этганлар сони 2212 кишига етди.

    13.05.2020, 16:12   Изоҳ (0)   68419
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 34 кишига коронавирус юқтирган тиббиёт ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    13.05.2020, 15:44

    Тошкентда 31 ёшли йигит ўлдирилиб, мурдаси бўлакларга бўлиб ташланди

    13.05.2020, 15:35

    Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2055 нафарга етди

    13.05.2020, 15:09

    Навоий вилояти ҳокимига ёшлар сиёсати ва ижтимоий ривожлантириш ишлар бўйича янги ўринбосар тайинланди

    13.05.2020, 14:38

    Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси, Беҳзод Мусаев эса бош вазир ўринбосари этиб тайинланади

    13.05.2020, 13:51

    Видео: Зарафшондаги сел ва унинг оқибатлари

    13.05.2020, 12:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50

    Эрон Исроилга жосуслик қилган шахсни қатл этди

    Дунё | 6 август, 15:40

    “Бўш жой йўқ”. Женнифер Лопесни Истанбулдаги Chanel дўконига киритишмади

    Шоу-бизнес | 6 август, 15:27

    “Ўзгидромет” 7 августда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:15

    Сулейман Каримовнинг 325 млн долларлик яхтаси кимошди савдосига қўйилди (видео)

    Дунё | 6 август, 15:10

    Улар таслим бўлмаган: ногиронлигига қарамай муваффақиятга эришган актёрлар

    Кино | 6 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.