Хонанда Лола отаси Равшан Йўлдошевнинг вафоти ҳақидаги постидан кейин салкам 40 кун деганда Instagram’да кўриниш берди. У инсонни тубдан ўзгартириб юборадиган ҳодисалар ҳақида мулоҳаза юритди.
«Ҳаммаси жойида. Биз кучли, бардошли, чидамли эканлигимизга, ўзимиз ҳақимиздаги ҳамма нарсани билишимизга жуда ишонишимиз мумкин, бироқ шундай кун келадики, у сенинг ҳаётингни аввал ва кейинга ажратиб юборади. Бундан кейин сен ҳеч қачон аввалгидек бўлмайсан…
Сиз билан ҳозир мураккаб даврда яшаб ўтяпмиз. Умид қиламанки, хотиржам ва сабрлисиз. Хонадонгизга тинчлик тилайман», — деб ёзади Лола.
Эслатиб ўтамиз, Лоланинг отаси, «Тарона рекордс» компанияси раҳбари Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружидан вафот этди. Равшан Йўлдошев нафақат таниқли продюсер, балки соҳада узоқ муддат фаолият олиб борган ички ишлар органи ходими ҳам бўлган.
Изоҳ (0)