«Лион» президенти Жан-Мишель Олас Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйин август ойида бўлишини тасдиқлади.
«Ювентус»га қарши ўйин 7 август куни бўлиб ўтади. Ўйин Туринда томошабинларсиз ўтказилади. Агар бизнинг Франция профессионал футбол лигасига қарши арзномамиз қабул қилинмайдиган бўлса, «Лион» ва ПСЖ ўйин амалиётига эга жамоалар томонидан тор-мор этилади», — дейди Олас.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб Франция чемпионатининг 2019/20 йилги мавсуми муддатидан аввал якунланди. «Лион» эса суд орқали Лига 1 жорий мавсумини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда.
«Лион» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг дастлабки учрашувида «Ювентус»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. ПСЖ эса тўхталишларга қадар «Боруссия Д» тўсиғидан ўтиб (1:2, 2:0), чорак финалга йўл олганди.
Изоҳ (0)