Коронавирус эпицентрига айланган Хитойнинг Ухань шаҳрида сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича битта янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига таяниб «РБК» хабар берди.
Қайд этилишича, касалланган киши оғир аҳволда. Бундан ташқари, Хубэйда 17 кишида вирус аломатларсиз кечаётгани аниқланган, яна 616 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Провинцияда май ойидан буён бирорта янги касалланиш ҳолати қайд этилмаган, фақат аломатларсиз касалланганлар кузатилганди.
Умумий ҳисобда Хитойда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланиш бўйича 14 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 20 та ҳолат аниқланди. Вирус ташувчиларининг 794 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ухандаги касалхоналарда 26 апрель куни коронавирусга чалинган бирорта бемор қолмагани хабар берилганди. Кейинчалик Уханда коронавирус излари касалхона ҳавосида ҳам топилган.
Изоҳ (0)