• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутатлар томонидан Ўзбекистонда қурилиш соҳасини коррупциядан холи қилиш масаласи муҳокама қилинди

    2020 йил 6 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасида Қурилиш вазирлигининг «Соҳада коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Парламент матбуот хизмати

    Фото: Парламент матбуот хизмати

    Хабарга кўра эшитувда қурилиш соҳасидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги коррупцияга шароит яратувчи нормалар ва бюрократик тўсиқларга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш масалаларига эътибор қаратилган.

    Қурилиш соҳасидаги регламентларда бир қатор нормалар қурилиш вазирлиги тизимида ишловчи ходимлар учун коррупция ва бюрократияга сабаб бўлувчи омиллар сифатида қолаётгани қайд этилди.

    «Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»да бу соҳада тегишли рухсат берувчи ҳужжатни олиш учун такроран мурожаат қилинганда йиғим ундирилмаслиги белгиланмаган. Бу эса амалиётда мурожаатчи томонидан кўрсатиб ўтилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда такроран мурожаат қилганда яна йиғим ундиришга шароит яратмоқда. Ваҳоланки, «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунининг 20-моддасида тадбиркорлик субъектининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмаслиги аниқ кўрсатилган.

    «Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» (ШНҚ) маънан эскирган. Ундаги бир қатор қоидалар замон талабларига мос келмаслиги билан бир қаторда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ортиқча мажбурият юклайди. Масалан, «Шаҳарсозлик, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш»да муҳандислик тармоқларининг жойлашувини амалга оширишда троллейбус йўллари ва линиялари билан боғлиқ талаблар ҳамда ҳовли-жой тармоқлари ва турар жой квартиралари ер участкаларининг ўлчамларини белгилаш бўйича посёлкалар билан боғлиқ қоидалар белгиланган. Бундан ташқари, ШНҚда таълим муассасаларни (кодоскоп, фильмоскоп, рулонлик диафильмлар, видеодвойка, трюмо, кондиционер БК-2500 и ҳоказо) жиҳозлашни белгиловчи нормалар ҳамон мавжуд.

    Депутатлар бу борадаги фаолиятда коррупция ва бюрократиянинг олдини олиш билан бирга қонун ҳужжатларини амалиётда тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тубдан қайта кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.

    Фото: Парламент матбуот хизмати

    Фото: Парламент матбуот хизмати

    Эшитувда қурилиш объектлари бўйича ўтказиладиган тендер (танлов) жараёнида энг кўп коррупция ҳолатлари рўй бериши алоҳида таъкидланди. Хусусан, капитал қурилиш объектларини қуриш учун ғолибларни аниқлашда манфаатлар тўқнашуви бевосита намоён бўлиши, бу борада шаффофлик ва очиқликнинг йўқлиги унда коррупцион ҳолатлар авж олишига олиб келиши билдирилди. Мисол учун, «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида»ги низомда танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари тўғрисида пудратчини камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон бериши ёки потенциал пудратчиларга танлов савдоларида қатнашишга таклифнома жўнатиши белгиланган. Ушбу жараённинг дастлабки босқичида танловда иштирок этадиган шахсларни белгилаш ҳуқуқи ташкилотчининг ўзига берилган.

    Шунингдек, низомнинг 35-бандида талабгорга қўйиладиган талаблар рўйхатидан ташқари буюртмачи томонидан бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкинлиги ушбу жараёнда коррупция учун кенг имконият яратади.

    Депутатлар ушбу низомга вазирлик томонидан ҳанузгача ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида натижали иш қилинмаганини танқид қилди.

    Қурилиш тартиби бўйича қурилишнинг ҳар бир босқичини тугатгандан сўнг навбатдаги босқичга ўтиш алоҳида назоратга олинади. Лекин амалда, айниқса, бетон намуналарини юқори босим остида синов далолатномалари қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси лабораториясидан берилиши лозим бўлса-да, ушбу жараённи ҳақиқатан ҳам бажарилганлигини фақатгина қоғозларда кўриш мумкин бўлиб, бу борада электрон тизим яратилмаган.

    2019—2020 йил апрель ҳолатига кўра, прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 38 миллиард сўмдан ортиқ маблағ, имтиёзли қурилиш материаллари ва бошқа моддий бойликлар талон-тарож қилинган. 2018—2019 йилларда қурилиш соҳасида 365 та жиноят содир этилган бўлиб, унинг 72 фоизи коррупция билан боғлиқ. Жавобгарликка тортилган шахсларнинг 14 нафарини Қурилиш вазирлиги тизими ходимлари ташкил қилган.

    Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан олинган маълумотларга кўра, Қурилиш вазирлиги ва тизимдаги идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга рухсатномалар беришда 2019 йил давомида жами 17 418 та ҳолатда қонун бузилиши ҳолатларига қайд этилган.

    Эшитув якунида Қурилиш вазирлигига қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатларидаги коррупцияга шароит яратувчи нормаларни бартараф этиш, ўтказиладиган танлов (тендер)ларни ахборот технологияларини жорий этган ҳолда онлайн режимда ташкил этиш, доимий равишда коррупцияга қарши ички аудит олиб бориш, қурилиш соҳасида қонуности ҳужжатларини қисқартириш, ноаниқлик келтириб чиқарувчи ёки жисмоний ва юридик шахсларга қўшимча мажбурият юкловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ва қўшимчалар киритиш чораларини кўриш, вазирлик тизимида жамоатчилик кенгашининг коррупцияга қарши курашишдаги иштироки ва ролини оширишга кўмаклашиш вазифаларини юклаш бўйича Коррупцияга қарши кураш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг қарори қабул қилинди, дейилади хабарда.

    Аввал Қурилиш вазирлиги соҳада коррупциянинг олдини олиш бўйича Олий Мажлисда ахборот бериши хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Сифатсиз қурилишларга масъул раҳбарларнинг истеъфога чиқарилиши шу кунларда жуда ўринли бўлар эди»
    • «‘Бажарамиз’, ‘есть’ қиламиз, деган одамлар энди ишлолмайди. Кўп одамлар билан хайрлашаман» — Шавкат Мирзиёев
    • Сардоба сув омборининг барча дамбалари халқаро экспертлар иштирокида экспертизадан ўтказилади
    • «Сардоба фалокатининг барча айбдорлари, ким бўлишидан қатъи назар, жавоб беради» — Шавкат Мирзиёев
    • Сардоба сув омборини ким қурган?

    07.05.2020, 09:12   Изоҳ (0)   20057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё мамлакатлари Хитойга газ етказиб беришни қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда

    07.05.2020, 07:59

    Ўзбекистонда яна 4 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатилди

    07.05.2020, 07:32

    ТИВ Москва вилоятидаги ёнғинда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

    07.05.2020, 06:33

    Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади

    07.05.2020, 06:17

    Андижонда тулки болаларини сотмоқчи бўлган фуқаро жаримага тортилди

    07.05.2020, 05:36

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси таровеҳ ва жума намозларини масжидларда ўқиш бошланиши ҳақидаги аудиохабар ёлғон эканини билдирди

    07.05.2020, 00:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:20

    АҚШнинг глобал зарба берувчи қуроли — Б-2 Spirit самолёти ҳақида

    Дунё | 1 июл, 20:10

    “Рақамли ҳукумат” тизими таълим, тиббиёт, қурилиш ва коммунал соҳаларидан бошланади

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:59

    Шавкат Мирзиёев 2–4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:55

    Россия Мудофаа вазирлиги Озарбайжоннинг AZAL рейсини йўқ қилиш тўғрисида буйруқ бергани маълум бўлди (фото, видео)

    Дунё | 1 июл, 19:46

    Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 19:40

    Эрон АҚШ билан музокараларни қайта бошлаш шартини айтди

    Дунё | 1 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.