Россиянинг Москва вилоятидаги Раменское туманида 5 майга ўтар кечаси электр симларининг носозлиги сабабли муҳожирлар ётоқхонаси ёниб кетиб, олти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
ТИВ матбуот хизмати тасдиқлашича, Москва вилоятининг Раменский туманидаги шахсий турар жойда ёнғин оқибатида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Хабарда айтилишича, Россиянинг ваколатли органлари томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими назоратига олинган.
Эслатиб ўтамиз, 20 апрель куни Россияда турли бахтсиз ҳодисалар оқибатида вафот этган 17 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинган эди.
Изоҳ (0)