• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий Осиё мамлакатлари Хитойга газ етказиб беришни қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда

    Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистондаги газ ишлаб чиқарувчилар коронавирус пандемияси натижасида талабнинг тушиб кетгани сабабли Хитойга газ етказиб беришни умумий қисқартириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» бош директори Меҳриддин Абдуллаев S&P Global Platts ахборот агентлигига маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz»

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Меҳриддин Абдуллаевнинг маълум қилишича, Хитой газ етказиб беришни қисқартиришни сўраган, бироқ газ етказиб бериш ҳажми Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида пропорционал равишда камайтирилишини таъкидлаган.

    «Ўзбекнефтегаз» раҳбарининг қўшимча қилишича, Хитойга газ етказиб берадиган Марказий Осиё мамлакатларининг мувофиқлаштирувчи қўмитаси аниқ ҳажмларни муҳокама қилмоқда. Қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

    Коронавирус тарқалиши ортидан жорий йилда Хитойнинг газга бўлган талаби пасайди. PetroChina компанияси  омонидан форс-мажор ҳолати эълон қилингач, Қозоғистон март ойида Хитойга газ етказиб беришни 20-25 фоизга қисқартирганини маълум қилган.

    Марказий Осиёдан Хитойга газ етказиб бериш ўтказиш имконияти йилига 55 миллиард кубометрни ташкил қиладиган Туркманистон—Ўзбекистон—Қозоғистон газ қувури орқали амалга оширилади.

    «Ўзбекнефтегаз»нинг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Хитойга йилига тахминан 10 миллиард кубометр газ экспорт қилади. Хитой божхона хизматининг маълумотларига кўра, 2019 йилда Қозоғистон Хитойга 7,1 миллиард кубометр газ етказиб берган. Туркманистонда эса бу кўрсаткич 33,2 миллиард кубометрни ташкил қилган.

    Узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистон газ экспортини яқин ўн йил ичида бутунлай тўхтатишни ва уни мамлакат ичида тўлиқ қайта ишлашни режалаштирмоқда.

    «Бизнинг мақсадимиз — газни Ўзбекистонда қайта ишлаш ва газ асосидаги маҳсулотлар қийматини яратишнинг бутун занжири бўйича максимал даражада фойда олиш», — деб таъкидлаган Меҳриддин Абдуллаев.

    Мазкур режалар доирасида «Ўзбекнефтегаз» газни қайта ишлаш бўйича иккита йирик лойиҳага инвестиция киритмоқда — Oltin Yo‘l GTL лойиҳаси ва Шўртан газ-кимё комплексини кенгайтириш. Oltin Yo‘l GTL заводи 3,6 миллиард кубометр газни қайта ишлайди, унинг қурилишини жорий йилнинг охиригача якунлаш режалаштирилган. Режалаштирилган инвестициялар ҳажми 3,6 миллиард долларни ташкил қилади. Лойиҳа хитойлик, россиялик ва япониялик инвесторлар иштирокида амалга оширилмоқда.

    «Ўзбекнефтегаз» раҳбарининг айтишича, бундан ташқари, яна иккита заводнинг техник-иқтисодий асоси тайёрланмоқда. Биринчиси метанолни олефинга айлантириш технологияси асосида бўлса, иккинчиси аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш ҳисобланади.

    Ўтган йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми тахминан 60 миллиард кубометрни ташкил қилган. 2030 йилгача бу кўрсаткични 20 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. «Бу мақсадларга эришиш хорижий инвесторлар билан олиб бораётган йирик геологик қидирув ишларимизнинг натижаларига боғлиқ», — деди Меҳриддин Абдуллаев.

    Шунингдек, унинг айтишича, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар мотор ёқилғисига бўлган ички талабнинг пасайишига олиб келган.

    Мамлакатда март ойининг охирги 10 куни ва апрель ойида бензинга бўлган талаб 60-70 фоизга пасайган. Хусусан, талаб Тошкент шаҳрида 70-80 фоизга, бошқа вилоятларда эса 60-65 фоизга пасайган.

    Шу давр мобайнида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг ошиши натижасида дизель ёқилғисига бўлган талаб ўсган.

    Жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон Хитойга газ етказиб беришни тўхтатмагани, лекин коронавирус сабаб экспорт ҳажми қисқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

    07.05.2020, 07:59   Изоҳ (0)   38911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда яна 4 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатилди

    07.05.2020, 07:32

    ТИВ Москва вилоятидаги ёнғинда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлганини тасдиқлади

    07.05.2020, 06:33

    Россия президенти номидан қорақалпоғистонлик уруш қатнашчиларига медаллар топширилади

    07.05.2020, 06:17

    Андижонда тулки болаларини сотмоқчи бўлган фуқаро жаримага тортилди

    07.05.2020, 05:36

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси таровеҳ ва жума намозларини масжидларда ўқиш бошланиши ҳақидаги аудиохабар ёлғон эканини билдирди

    07.05.2020, 00:38

    Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган яна бир ҳомиладор аёл қиз фарзандли бўлди (видео)

    07.05.2020, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49

    Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Билд

    Спорт | 13 август, 15:34

    Grok Ғазо бўйича жавоби учун вақтинча блокланди

    Дунё | 13 август, 15:31

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.