Италиялик олимлар кўплаб одамлар ўрганиб қолган COVID-19 номи ўрнига MicroCLOTS терминидан фойдаланишни таклиф этди, деб хабар беради «Комсомольская правда».
Таъкидланишича, мазкур ташаббус касаллик қон томирларига зарар етказиши ва нафақат ўпкада, балки бош мияда ҳам тромблар пайдо бўлиш хавфини юзага келтириши билан изоҳланган.
Шунга қарамай, россиялик мутахассисларнинг сўзларига кўра, инфекция номини ҳозирча ўзгартирмаслик керак, COVID-19’нинг қон томир патологиялари билан ўзига хос боғлиқлиги 100 фоиз исботланмаган, тадқиқотлар талаб этилади. Бироқ вафот этган беморларнинг биологик материаллари тромблар ҳосил бўлишига оид фактларни исботламоқда.
Патоморфолог-шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Лилия Селиванованинг таъкидлашича, у шахсан COVID-19’дан вафот этган 10 нафар бемор устида тадқиқот ўтказган. Улардан тўққиз нафарининг: ўпка артериясида, буйрак томирларида, талоқда, юрак томирларида тромблар аниқланган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, авваллари инфекцияга фақат респиратор, ўпкага зарар етказувчи ва ўткир дистресс-синдроми респиратори деб қаралган бўлса, ҳозирги пайтда мутахассислар инсон танасининг томирларида шунга ўхшаш жараённи кузатмоқда.
Мавзуга доир: Олимлар коронавирус сабаб кузатилаётган ўлим ҳолатларининг кўплигини Д витамини етишмовчилиги билан боғламоқда