Бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони 250 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Айни вақтда коронавирус қурбонлари сони 251 510 кишига етди. COVID-19 қурбонларининг тўртдан бир қисми АҚШ ҳисобига тўғри келмоқда — 68 922 киши. Мамлакатда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони бўйича Нью-Йорк етакчилик қилмоқда (19 057 киши).
Ўлим ҳолатлари бўйича иккинчи ўринда Италия кетмоқда — 29 079 киши. Учликка 28 734 нафар қурбон билан Буюк Британия якун ясаган.
Коронавирусдан вафот этганлар сони энг кўп бўлган мамлакатлар қаторидан Испания (25 428), Франция (25 168), Бельгия (7924), Бразилия (7288), Германия (6935), Эрон (6277) ва Нидерландия (5082) ўрин олган.
Мавзуга доир: Европа Иттифоқида уч соат ичида COVID-19’га қарши кураш учун 7,4 млрд евро миқдорида маблағ йиғилди
Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳолат қайд этилмади