Дубайда яшовчи Ализай исмли қиз Amazon’да 50 еврога (наушникларнинг ҳақиқийси 180 евро атрофида туради) қалбаки AirPods наушникларини буюртма қилди, деб ёзади Esquire.
Ализай наушникларнинг ҳақиқийсидан фарқ қилишини тушунарди, лекин фарқ қанчалик даражада бўлишини тасаввур ҳам қила олмасди.
Қизга улкан наушникларни юборишди. Қулоқчинларнинг каттали унинг боши катталигича келарди.
Наушникларнинг Twitter’даги расми 384 мингта лайк тўплади, пост 72,5 минг марта ретвит қилинди.
Интернет фойдаланувчилари улкан наушниклардан қандай мақсадда фойдаланиш мумкинлигини тахмин қила бошлади.
«Бу наушниклар филларга мўлжалланган бўлса керак».
«Бу Кинг-Конгнинг наушниги бўлса керак».
«Голиаф буни кўриши керак».
Изоҳ (0)