Истанбулдаги клиникалардан бирининг мижозлари ноодатий ҳодисанинг гувоҳи бўлди, деб ёзади Esquire.
Одамлар жонлантириш бўлимида тиши билан боласини тишлаб олган мушукни кўриб қолган. Афтидан, у боласига шифокорлар ёрдам кўрсатишини хоҳларди.
Ғамхўр она мушукнинг суратлари интернетда тарқалди.
Одамлар дарҳол шифокорларни чақирган. Бироздан сўнг мушук ва унинг боласини бир неча тиббиёт ходимлари қуршаб олган.
Шифокорлар жониворни кўздан кечирган ҳамда унда ҳеч қандай муаммолар кўзга ташланмаган.
Шифокорлар текшираётганида она мушук боласидан узоқлашмаган. Шундан сўнг мушукларга сут берилиб, улар ветеринарга олиб борилди. Ветеринар ҳам мушуклар соғлом эканлигини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)