Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 3 785 нафарга етди, деб хабар бермоқда Tengrinews.
Қайд этилишича, касаликка чалиниш бўйича яна 114 та ҳолат аниқланган. Олмаота 64, Нур-Султон 10, Чимкент шаҳрида 2 киши; Ақтўбе 25, Манғистау 5, Жамбил 3, Қизилўрда вилоятида 1 кишида вирус борлиги тасдиқланган.
Бир кун аввал 47 киши коронавирусга чалингани хабар берилган эди. Мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалиши бошланганидан буён 25 киши вирус қурбонига айланган, 922 нафар бемор соғайган.
Ўзбекистонда эса коронавирусга чалинганлар сони 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра 2094 нафарга етди.
Изоҳ (0)