• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда коронавирусга чалинган дастлабки 4 бемор соғайди. Ўзбекистонда тузалганлар сони 1059 кишига етди

    Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида 29 апрель куни жами 54 киши коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар сони 1059 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 29 апрель куни коронавирус инфекциясига чалинган 12 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

    Соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистондан. Хусусан, 7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, Мўйноқ ва Қонликўл туманларидан 1 нафардан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 6 нафари эркак, 6 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг каттаси 67 ёшда бўлса, энг кичиги 2018 йилда туғилган.

    Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор коронавирусда тўлиқ соғайган.

    Шунингдек, 29 апрель куни Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган яна 11 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

    Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (9 нафари Наманган шаҳридан, Учқўрғон ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, 2 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган. Уларда касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 9 киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 7 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг каттаси 67 ёшда, энг кичиги эса 12 ёшда.

    Наманган вилоятида шу пайтга қадар коронавирусдан тузалган беморлар сони 72 нафарни ташкил этмоқда.

    Хоразм вилоятида эса коронавирус инфекциясига чалинган 27 нафар бемор 29 апрель куни бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

    Соғайганларнинг барчаси жорий йилнинг 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

    Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёллардир. Тузалганлар орасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан фуқаро бор. Улар орасида энг каттаси 50 ёшда бўлса, энг кичиги 20 ёшда.

    Хоразм вилоятида айни пайтга қадар 121 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди.

    Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб чиқаётган ҳудудлар сафига Сирдарё вилояти ҳам қўшилди. Ушбу вилоятда коронавирус инфекциясига чалинган дастлабки 4 нафар бемор тузалиб чиқди ва реабилитацияга олинди.

    Сирдарёда соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, улар Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида яшайди. Уларнинг 3 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, улар шифохонага ётқизилган. Қолган 1 нафар бемор эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг энг каттаси 48 ёшда бўлса, энг кичиги 33 ёшда.

    Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1000 нафардан ошгани ҳақида хабар берилган эди. 28 апрель куни Ўзбекистонда илк бор коронавирусдан соғайганлар сони айни вақтда коронавирус инфекциясидан даволанаётганлар сонидан ошиб кетди.

    Ўзбекистонда 29 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 14 кишига кўпайиб, 1969 нафарга етди. Ўзбекистонда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг саккиз нафари вафот этган.

    29.04.2020, 16:05   Изоҳ (0)   20882
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада карантин қоидаларини бузиб, севгилиси билан учрашмоқчи бўлган маст йигит 15 суткага қамалди

    29.04.2020, 15:56

    Карантин даврида эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда ушлаб турилган шахсларнинг жиноят ишлари тўхтатилмайди

    29.04.2020, 15:31

    Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1000 нафардан ошди

    29.04.2020, 15:06

    Мактабгача таълим вазирлиги: «Карантиндан аввал боғчага қўйилган навбатлар ўзгаришсиз қолади»

    29.04.2020, 14:53

    Кучли шамолдан кейин Олот ва Қоракўлда сув тошқини ҳақида ёлғон хабар тарқатган шахслар аниқланди (видео)

    29.04.2020, 14:43

    Ҳунармандлар ва автомобиль эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи субъектлар қай тартибда ишга қатнайди? ИИВ изоҳ берди

    29.04.2020, 14:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04

    Олександр Усик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратди

    Бокс | 20 июл, 09:55

    Узоқ танаффусдан кейин рингга қайтган Пакяо чемпионлик камарига эга чиқа олмади

    Бокс | 20 июл, 09:45

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.