• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Халқ демократик партияси Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик бўйича хулосасини эълон қилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган тарихий ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсатдаги очиқлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилиши натижасида охирги уч йилда жаҳон ҳамжамиятда мамлакатнинг обрўси кўтарилиб бормоқда. Мазкур ҳолат юртимиз барқарор ривожланиши, фуқароларимизнинг фаровон яшаши учун муҳим аҳамиятга эга.

    Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш – халқимизнинг, ҳар бир фуқаронинг манфаатларига бевосита таъсир этувчи жуда жиддий масала. Шу билан бирга, ЕОИИ билан келгусида ҳамкорлик натижасини баҳолаш, прогноз қилиш ниҳоятда мураккаб ва қийин жараёндир.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ушбу жиддий масалада ўзининг тор маънодаги электорал манфаатларидан воз кечиб, биринчи навбатда давлатимиз, халқимиз ва миллатимизнинг умумий манфаатларидан келиб чиқиш ҳамда барча фуқароларнинг хоҳиш-иродасига таяниш лозим, деб ҳисоблайди.

    Халқ демократик партияси фракцияси ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш юзасидан қуйидагиларни таъкидлайди.

    Биринчидан, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон учун меҳнат миграциясидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда яхши имкониятлар яратиши мумкин. Айниқса, ушбу ташкилотга кирувчи мамлакатларда ишлаб юрган миллионлаб Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ҳимоясига ижобий таъсир кўрсатади.

    Жумладан, ЕОИИга кирувчи мамлакатларда ишлаб юрган барча фуқароларимизга эркин (легал) ишлашга ва ишлаб топилган пул ўтказилмалари ҳажмини оширишга имкон беради.

    Шунингдек, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси таъминланади, жумладан, пенсия тайинлашда меҳнат стажи инобатга олинади, уларнинг фарзандлари таълим, тиббий хизмат олиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Иккинчидан, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш стратегик вазифа этиб белгиланган. Бунинг учун салоҳиятли ва барқарор истеъмол бозори зарур бўлади.

    Таъкидлаш лозимки, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш транспорт харажатларини камайтириш, тарифсиз тўсиқларни оптималлаштириш, тўқимачилик ва трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.

    Шунингдек, қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларимиз экспортини амалга оширишда биз учун иттифоққа аъзо мамлакатлар салоҳиятли истеъмол бозори бўлиши мумкин.

    Учинчидан, таҳлиллар кўрсатмоқдаки, темир йўл ташувларида экспорт-импорт ҳажмининг ўсиши 10-15 фоизга баҳоланмоқда. Товарлар транзитида ягона тарифлардан фойдаланилиши натижасида юк жўнатувчилар ва қабул қилувчиларнинг транспорт харажатлари сезиларли даражада камайиши кутилади.

    Бу экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотларнинг якуний қийматида транспорт харажатлари улуши камайишига ва пировард натижада маҳсулотларнинг таннархи пасайишига асос бўлади.

    Шу билан бир қаторда, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишдан салбий ҳолатлар келиб чиқиши мумкин.

    Жумладан, Ташкилотга кириш ички бозорнинг очиқ бўлишига олиб келади, яъни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ­бошқа мамлакатларда тайёрланган маҳсулотлар сифати билан рақобат қила олиши керак бўлади.

    Узоқ йиллар давомида протексионизм сиёсати орқали қўллаб-қувватлаб келинган саноат корхоналаримизнинг фаолияти тўхтаб қолиши хавфи мавжуд. Рақобатга тайёр бўлмаган тармоқлар ва корхоналаримизни тўхтаб қолиши ҳисобига катта зарар кўрилиши ҳамда ишсизлар сони ошиб кетиши эҳтимоли ортади. Мисол учун, биргина рақобатга тайёр бўлмаган кўмир ишлаб чиқариш соҳасини оладиган бўлсак, ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш натижасида 4 минг иш ўрни қисқариши мумкин.

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш масаласига оид бугунги таҳлиллар, турли прогнозлар амалда ўзини оқламаслиги мумкин, деб ҳисоблайди.

    Халқимизнинг, давлатимизнинг манфаатларига бевосита таъсир этувчи бундай долзарб масала юзасидан қарор қабул қилишда асло таваккалчиликка йўл қўйиб бўлмайди.

    Демак, ЕОИИга аъзо бўлиши ёки бўлмаслиги масаласида барча эҳтимолий омилларни кузатиб, чуқур таҳлил қилиб бориш лозим.

    Бунинг учун муаммоларни бевосита ташкилотнинг ичида туриб, кузатиб ўрганиш зарур. Сўнгра ўрганиш ва кузатишлар натижаларидан келиб чиқиб, келгусида тегишли қарор қабул қилиниши мумкин бўлади.

    Юқорида келтирилган барча омилларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси Ўзбекистонни Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомига эга бўлишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

    Улуғбек Иноятов,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

    Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари

    Маълумотлар шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди

    28.04.2020, 18:00   Изоҳ (0)   63842
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Асл Барака бренди ўз ишига меҳр қўйган инсонларга бағишланган «Меҳнатсевар» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — Стоматология талабаси Сафарова Камола ҳақида сўзлай...

    27.04.2020, 18:00

    Актам Ҳайитов: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (видео)

    25.04.2020, 18:00

    Лукойл компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги фаолияти

    25.04.2020, 15:00

    Ўзимизни COVID-19 пандемиясининг оқибатларидан қандай ҳимоя қилишимиз керак?

    24.04.2020, 09:00

    Huawei Cloud платформаси Ўзбекистонга COVID-19 билан курашишда ёрдам беради

    23.04.2020, 15:04

    Тепловизор ва инфрақизил нурли термометрлар – COVID-19 профилактикасида иш берувчи чоралар

    23.04.2020, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.