• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Асл Барака бренди ўз ишига меҳр қўйган инсонларга бағишланган «Меҳнатсевар» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — Стоматология талабаси Сафарова Камола ҳақида сўзлайди

     

    Сафарова Камола 22 ёшда, Тошкент давлат стоматология институтининг 3-курс талабаси.

    Ҳозирда Камола Хайрия ишларини ягона мувофиқлаштирувчи марказнинг call-марказида тиббиёт соҳасидаги кўнгиллиларнинг координатори сифатида фаолият олиб бормоқда.

    –«Биз илгари аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, мактаб-интернатлардаги болалар билан ишлаш бўйича турли лойиҳаларни амалга оширганмиз. Бу сафар бизни жамоамиз билан call-марказнинг оператори сифатида одамларга ёрдам беришга таклиф қилишди. Ҳозир бу ерда асосан фармакология курсларидан ўтган тиббиёт талабалари ишлашмоқда, чунки ҳеч бўлмаганда одамлар дори воситаларини сўраганларида дориларнинг номини тушуниш ва тезроқ ёзиб олиш улар учун бошқаларга қараганда осонроқ. Бундан ташқари, операторлар психология ва психиатрия курсларидан ўтишмоқда. Албатта, биз профессионал эмасмиз, лекин анча-мунча кўникмалар орттирдик».

    Кўпчилик одамлар қўнғироқларга жавоб бериб ўтириш мутлақо қийин эмас, деб ўйлашади. Айтингчи, бу ишда сиз қандай қийинчиликларга дуч келяпсиз?

    «Аслида, бу қийин иш эмас, аммо жуда хилма-хил қўнғироқлар бўлади. Баъзи одамлар ғазабланади, бақиради, йиғлайди ва ҳатто уят сўзларни ишлатганлари ҳам бўлади. Ёки, масалан, бир бувижон қўнғироқ қилиб, ейишга ҳеч нимаси йўқлигини айтади, кейин эса бир киши қўнғироқ қилиб, рўйхат бўйича талаб қилишни бошлайди: мол гўшти, товуқ гўшти, қўй гўшти, маргарин ва сариёғ, учинчиси эса, телевизор ёки совутгич талаб қилади ва яна кимдир шунчаки ўз маълумотларини аниқ қилиб айтиб бера олмайди. Менимча, баъзи одамлар ҳалигача ҳозирги вазиятнинг қай даражада қийин эканлигини тўлиқ тушуниб етмадилар. Давлат имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Биз – ҳозирда қийин аҳволда бўлган одамлардан мурожаатларни қабул қилиб олиш марказимиз. Биз кунига 300 000 га яқин қўнғироқларни қабул қиламиз ва бу шунчаки гап эмас, балки ҳақиқий статистик кўрсатгич.

    Ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган одамлар шунчаки ўйнаб қўнғироқ қилишаётган ҳолатлар ҳам бўлмоқда, улар туфайли ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож инсонлар бизга боғлана олишмаяпти, бу жуда хунук ҳолат. Аммо биз ҳеч нарсага қарамай, ўз ишимизда давом эттиряпмиз. Координатор сифатида мен ҳар доим ўз операторларим билан яхши муомалада бўламан ва биз ҳар хил суҳбатларни ўтказамиз. Аввалига бироз қийинроқ бўлди, биз уйга боргач ҳеч ухлай олмадик, чунки қулоқларимиз остида ўша қўнғироқлар, суҳбатлар, бошқаларнинг ҳикоялари, илтимослар жаранглаб турар эди, ҳаттоки баъзида ҳозир ҳам шундай ҳолатлар бўлиб туради. Лекин ҳозирда анчагина осонроқ, чунки биз ҳамма нарсани қабул қилишга ва ҳеч нарсани юрагимизга яқин олмасликка ўрганяпмиз. Биз билан ҳатто психологлар иш олиб боришмоқда».

    Нима сизни ҳар куни эрталаб ишга боришга ундайди? Бу ишда сизга кўпроқ нима ёқади?

    «Менга шунчаки «раҳмат» дейдиган одамлар туртки беради. Ижтимоий тармоқларда, салбий шарҳлар ҳам бор, аммо биз кўпроқ ижобий фикрларни ва миннатдорчилик сўзларини ўқишга ҳаракат қиламиз. Бизга қайта қўнғироқ қилиб миннатдорчилик билдираётганлар ёки аризани расмийлаштириш жараёнида бизни дуо қилаётганлар ҳам бор ва биласизми, бу жуда ёқимли. Бу бизни одамларга кераклигимизни ҳис қилишимизга ёрдам беради ва бизга жуда катта туртки беради. Уни устига, мен ҳар куни марказда бўлишим керак, чунки у ерда менинг жамоам бор ва мен уларга керакман. Мана шу ҳам менга жуда катта туртки беради. Ҳатто охирги пайтларда мен қўнғироқлардан ҳам ижобий қувват ола бошладим. Тармоқнинг нариги учидаги инсонни тинчлантириш, кайфиятини кўтариш менга кўпроқ ҳузур беради. Ҳозирги вақтда мамлакат ривожига ўз ҳиссамни қўшаётганимни, давлатга ва шу билан бирга одамларга ёрдам бераётганимни тушуниш бўлажак тиббиёт ходими сифатида мен учун жуда муҳим».

    Телефонда ўзингиз эшитган бирор қизиқарли ёки таъсирли воқеани сўзлаб берсангиз. У нимаси билан сизда таассурот қолдирди?

    «Аслида бундай ҳолатлар жуда кўп бўлиб туради. Бир сафар, саксон олти ёшли бувижон қўнғироқ қилиб, карантин бошланганда уйида нон ва яна бошқа бир маҳсулотлар бўлганини айтди. У нонни сухари қилганини, лекин улар аллақачон тугаганини ва фақат 3 та лавлаги қолганини, шунинг учун у кунига фақат биттадан лавлаги истеъмол қилишига тўғри келаётганини айтди. Албатта, биз унга ёрдам бердик. Эртаси куни у миннатдорчилик билдириб қўнғироқ қилди ва роса йиғлади. Тан олишим керак, ўша пайтда юрагим эзилиб кетди. Жуда кўп отахонлар, бувижонлар ва уруш фахрийлари мурожаат қилишади, улар кўпинча: –«Биз битта очарчиликни енгиб ўтганмиз ва буни ҳам енгиб ўтамиз», – дейишади. Бу сўзлар менга жуда қаттиқ таъсир қилди, чунки улардан олдин ҳам, кейин ҳам жуда кўп одамлар қўнғироқ қилишган, аммо уларнинг баъзилари шунчаки ўзларида атиги 2-3 кунлик озиқ-овқат маҳсулотлари қолганлигини ва уларга гўшт кераклигини айтиб бақиришади, баъзилари эса, ҳақиқатан ҳам ҳаётий муҳим нарсани сўрашади».

    Камоланинг айтишича, одамлар психолог ёрдами учун ҳам мурожаат қилишади. Бундай ҳолатлар учун психологларда 1197 рақами бўйича алоҳида тармоқ бор.

    Call-марказда ёрдам бериш учун чақирилганингизга яқинларингиз ва оилангиз қандай муносабатда бўлишди?

    «Аввалига оилам шокка тушиб қолди, улар мен учун қаттиқ хавотирлана бошлашди. Айниқса, мен эндигина қарор қабул қилган пайтимда, менинг опам ва жиянларим биз билан бирга яшаётган эдилар, шунингдек, онам ҳам нафақа ёшида ва у хавф остидаги ёш гуруҳига мансуб. Албатта, мен улар учун хавотирланиб қўрқардим. Аммо ижтимоий тармоқлардаги миннатдорчилик фикрларини кўриб, онам ҳар куни эрталаб мени дуо қилиб ва менинг одамларга жуда кераклигимни айтиб ишга жўнатади. «Оллоҳ сени соғ-саломат ўз паноҳида асрасин»,– дея дуо қилиб мени кузатади.

    Айтингчи, агар вақтни орқага қайтаришни имкони бўлганида, сиз воқеалар йўналишини ўзгартириб, бошқа касбни танлашни хоҳлаган бўлармидингиз? Call-марказда ёрдам бериш борасида айнан шу саволга қандай жавоб берасиз?

    «Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида ҳам, мен ҳеч қачон бошқа касбни танламаган бўлардим, мен ўз касбимни жуда яхши кўраман. Мен тўғри танлов қилганман деб ҳисоблайман. Кол-марказ масаласига келсак, мен ҳеч қачон ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлар эдим: мен яна ўша ерда ўтирардим, худди шу жамоани тўплаган бўлардим. Мен одамларга керакман ва буни аниқ биламан».

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    27.04.2020, 18:00   Изоҳ (0)   42796
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актам Ҳайитов: «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатининг йўлга қўйилиши халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади (видео)

    25.04.2020, 18:00

    Лукойл компаниясининг Қашқадарё вилоятидаги фаолияти

    25.04.2020, 15:00

    Ўзимизни COVID-19 пандемиясининг оқибатларидан қандай ҳимоя қилишимиз керак?

    24.04.2020, 09:00

    Huawei Cloud платформаси Ўзбекистонга COVID-19 билан курашишда ёрдам беради

    23.04.2020, 15:04

    Тепловизор ва инфрақизил нурли термометрлар – COVID-19 профилактикасида иш берувчи чоралар

    23.04.2020, 12:00

    Samsung телевизорлари уйдан чиқмаган ҳолда ишлаш, дам олиш ва ўқишга ёрдам беради

    22.04.2020, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларга АҚШ визаси талаблари енгиллаштирилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 21 май, 09:39

    “Реал” ва Нико Уильямс ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди

    Спорт | 21 май, 09:15

    ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни ушлашда ёрдам берган фуқарога 10 млн сўм берилди

    Ўзбекистон | 21 май, 09:12

    “Украинадаги урушда Марказий Осиёдан 20 минг киши қатнашмоқда” — Бастрикин

    Дунё | 21 май, 08:51

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Борнмут”ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасига яқинлашди (видео

    Спорт | 21 май, 08:39

    Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлиги фош этилди

    Ўзбекистон | 21 май, 08:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.