Англиялик Рэйчел Шарп турмуш ўртоғининг соқолини олиб қўяётганида электрон устаранинг овози уларнинг ўғли Кристианни қўрқитиб юборади. Шарп уни тинчлантириш учун Эви лақабли ретривер зотли итининг олдига боради. Аёл ҳатто ит ҳам устаранинг овозидан қўрқмаслигини ўғлига кўрсатмоқчи бўлган.
Шу пайт Эви эгаси томонга сакрайди ва аёл тасодифан итнинг бошидаги юнгини қириб юборади. Шарп бир вақтнинг ўзида ҳам кулиб, ҳам йиғларди. Гап шундаки бошига устара тегиб кетган Эви жонли «копилка»га айланиб қолган эди. Юнгнинг қирилган жойи танга ташланадиган тешикни эслатарди.
Эви эгасидан анча вақт хафа бўлган. Бироқ Шарп ўз айбини товуқ гўшти билан ювганидан сўнг Эвининг кайфияти кўтарилган.
Изоҳ (0)