Товуқ филесидан мазали ва енгил ҳазм бўладиган таом тайёрлаш мумкин ва ушбу таом мазаси катта-ю кичикка бирдек ёқиши аниқ. Эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган рецептни тайёрлаш учун кўп вақт кетмайди.

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • товуқ филеси — 500 грамм;
  • пиёз 2 дона;
  • смета ёки қаймоқ — 2 қошиқ;
  • ун — 1 ош қошиқ;
  • лимон шарбати — 1 чой қошиқ;
  • мурч;
  • туз;
  • ўсимлик ёғи;
  • кўкатлар.

Тайёрланиши:

  1. Ишни товуқ филесини юпқа қилиб кесишдан бошланг, тўғралган товуқ гўштига лимон шарбати солинг, тузланг ва таъбга кўра мурч қўшинг.
  2. Филени қизиган ўсимлик ёғига солиб ярим-чала қилиб қовуринг.
  3. Пиёзни ярим думалоқ шаклда кесиб, ўсимлик ёғида тилларанг бўлгунича қовуринг.
  4. Соус тайёрланг. Бунинг учун 1 қошиқ унга сув қўшиб, яхшилаб аралаштиринг, кейин уни қовурилган пиёз устига қўшинг. Сметана, туз солиб қайнатинг.
  5. Соусга товуқ филесини қўшинг ва устини ёпиб, димлаб пиширинг.
  6. Таомга исталган зиравор, хусусан, қуритилган райҳон кукунини қўшиш мумкин.

Тайёр бўлган қайлали товуқни картошка, гуруч ёки сабзавотлар билан қўшиб дастурхонга тортиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!