Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 24 апрель, жума куни, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолиятларини тиклаш масалалари муҳокамасига бағишланган навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Видеоселектор йиғилишида Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида иқтисодиёт тармоқларини барқарор ишлатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, 2020 йил қурилиш ва реконструкция ишлари учун Фарғонадаги 130 та объектга 632 миллиард сўм, Қашқадарёдаги 132 та объектга 536 миллиард сўм ажратилган. Лекин биринчи чоракда маблағларни ўзлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш режадагидан анча ортда қолган.

Президент аҳоли бандлигини таъминлаш учун қурилишларни давом эттиришга рухсат берилганини инобатга олиб, мазкур икки вилоятдаги объектларда белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш — энг долзарб масала. Бу борадаги катта резервлардан бири эса боғ ва токзорлар қатор ораларидир, дейилади хабарда.

Фарғона вилоятида 34 минг гектар, Қашқадарёда 22 минг гектардан ортиқ майдонларда боғ ва токзорлар бор. Лекин ҳар йили фақат 20 фоиз қатор ораларига экин экилади.

Шундан келиб чиқиб, ушбу вилоятлар ҳокимларига мавжуд боғ ва токзорлар қатор ораларига тўлиқ экин экилишини ташкил қилиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларда қудуқ қазиб, аҳолига бўлиб бериш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун Фарғонага 15 миллиард сўм, Қашқадарёга 11 миллиард сўм ажратилган.

Кам таъминланган оилаларга қорамол, парранда ва асалари уяси тарқатиб, кооперация асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулот етиштиришни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бу йил сув камлиги сабабли Ўзбекистон, Учкўприк, Ёзёвон, Қўштепа, Миришкор, Нишон, Муборак ва Касби туманларида такрорий экинларни суғоришда қийинчиликлар бўлиши мумкин. Шу боис ушбу ҳудудларда сув кам талаб қиладиган, экспортбоп дуккакли экинлар экиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Ғалладан бўшаган майдонларнинг 50-60 фоизига фермер ўз ишчилари билан экин экиши, қолган қисмини карантин шароитида вақтинча ишсиз қолган ва кўмакка муҳтож аҳолига бўлиб беришни ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда корхоналарни ишга тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ҳисобот берди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ўтказилган йиғилишда пандемия шароитида озиқ-овқат етишмовчилигининг олдини олиш учун томорқадан самарали фойдаланиш бўйича топшириқ берилган ҳамда томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгаларига нисбатан чора кўриш бўйича ҳужжат ишлаб чиқиш вазифаси қўйилганди. Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистонда томорқа ерлардан унумли фойдаланмаган фуқароларни жаримага тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, 8 апрель куни ўтказилган йиғилишда ишсиз аҳолини қишлоқ хўжалигига жалб қилиш бўйича ҳам бир қатор имкониятлар яратилгани маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди