Россиядаги девальвация сабаб «Ростов» клубининг 22 нафар асосий таркиб футболчилари нархи 19,6 фоизга тушиб кетди, дея маълум қилмоқда Transfermarkt.
Апрель ойи бошида «Ростов» таркибининг нархи 46,97 миллион еврони ташкил этган, пасайишдан сўнг эса бу миқдор 37,75 миллионга тушиб қолган.
Энг катта пасайиш Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовда кузатилган (-1,3 миллион евро). Аввалроқ 6,5 миллион еврога баҳоланган Элдорнинг нархи 8 апрель куни 5,2 миллионга тушган.
Мавзуга доир: Элдор Шомуродов Ростовдаги карантин, ҳаётидаги энг муҳим шахс ва азалий орзулари ҳақида
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)