Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 апрель ҳолатига кўра, Россияда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 5236 та ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаби хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Шундай қилиб, Россияда коронавирус билан касалланганларнинг жами сони 57 999 кишига етди.

Ўтган бир сутка ичида COVID-19 оқибатида 57 киши вафот этган. Мамлакатда пандемия бошланганидан буён коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 513 кишига етди, 4420 киши даволанишга муваффақ бўлди (ўтган бир сутка ичида 547 киши).

Шунингдек, Россияда 21 апрель куни коронавирусни аниқлаш бўйича 109 мингга яқин тест ўтказилган. Ҳозирга қадар бутун мамлакат бўйлаб COVID-19’ни аниқлаш бўйича жами 2,2 миллионга яқин тест амалга оширилган.

20 апрель куни Россияда 5 642 киши коронавирусга чалингани аниқланган, 51 киши эса вафот этган — бу мамлакатда бир суткада коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича рекорд ҳисобланаётганди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин коронавирусга қарши вакцинанинг давлат рўйхатидан ўтказилишини тезлаштиришга буйруқ бергани маълум бўлди.

Ўзбекистонда 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 1692 кишига етди. Мамлакатда 15 мартдан буён коронавирусга чалинган беморларнинг олти нафари вафот этди, 357 нафари эса соғайиб, реабилитацияга олинган. Хорижда камида 73 ўзбекистонликда коронавирус аниқланган (энг кўпи — 42 нафари — Россияда), уларнинг тўрт нафари вафот этгани маълум қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда