Ҳиндистонда яшовчи ота-она коронавирус пандемияси даврида туғилган фарзандига Санитайзер деб исм қўйишга қарор қилди, деб ёзади The Mirror.
Қайд этилишича, оила шу тарзда ўғли дунёга келган ушбу мураккаб даврни эслаб қолмоқчи. Коронавирусга қарши курашишда дезинфекция жараёни учун кўп сонли техника, дори-дармонлар ишлатилмоқда, уларнинг барчасининг таркибида санитайзер бор.
Ота-она ўғилларига қўйилган исмни шифокорлар табассум билан қарши олганини билдирган.
«Одамлар коронавирус ҳақида гапирганида айнан ушбу кимёвий модда уларни инфекциядан сақлаб қолганини эслайди», — дейди чақалоқнинг отаси.
Аввалроқ ҳам Ҳиндистонда туғилган чақалоққа коронавирусга атаб исм қўйилган эди.
Изоҳ (0)