Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Республика махсус комиссияси томонидан 20 апрелга қадар жорий этилган чекловчи тадбирлар (карантин) ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб 10 майга қадар узайтирилди. Бу ҳақда комиссия ахборотида маълум қилинган.

Комиссия ахборотида таъкидланишича, «республика ҳудудида коронавирусга қарши комплекс чора-тадбирлар ҳамда, энг асосийси, масъулиятни чуқур ҳис қилган аҳоли томонидан ‘ўзини яккалаш’ ҳаёт тарзига ўтилгани ва ‘ижтимоий масофаланиш’ тамойилига амал қилиниши аниқ самара бермоқда».

Чеклов чораларини узайтиришдан кўзланган мақсад, қайд этилишича, «карантин тадбирларининг натижадорлигини сақлаб қолиниши таъминлаш»дир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган эди. Кейинчалик бу тартиб бир неча бор янада кучайтирилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 15 мартдан 18 апрель соат 19:00 га қадар коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 1469 та ҳолат аниқланди; беморларнинг 194 нафари соғайган, тўрт нафари эса вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди