• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ХДП фракцияси пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича янги таклифларни илгари сурмоқда

    Пенсия билан боғлиқ туб ислоҳотлар ҳеч бир давлатда осон амалга оширилмаган. Чунки бу тизимдаги муаммоли масалаларни аниқлаш ва самарали ҳал этиш чуқур таҳлилларни тақозо этади.

    Бугунги кунда республикамизда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 млн 678 минг нафарни ташкил этиб, аҳоли сонидаги улуши 10,9 фоизни ташкил қилмоқда. Шу жумладан, 3 млн 313 минг нафар фуқаро пенсия олувчи ҳамда 365 минг фуқаро нафақа олувчи ҳисобланади.

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож, пенсия ёшидаги қатламини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлишини таъкидлаган эди.

    Дарҳақиқат, мамлакатимизда бу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пенсия тизимини такомиллаштириш мақсадида биргина 2019 йилда «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид 3 та фармони, яна 3 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди.

    Ислоҳотлар шунинг билан тўхтаб қолмади. Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги фармонига мувофиқ, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    Албатта, тизимда олиб борилаётган катта ижобий ишлар билан бирга, айрим муаммолар ҳам йўқ эмас. Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида (собиқ жамоа хўжалиги, давлат хўжалигида) ишлаб, пенсияга чиққан шахслар ўша даврда ишлаган бошқа соҳа вакилларига нисбатан камроқ пенсия олаётгани фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    Мазкур масала Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари томонидан сайлов округларида, фуқаролар, мутасадди идоралар вакиллари билан бевосита мулоқот асосида ўрганиб чиқилди ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда қонунчилик билан боғлиқ айрим муаммолар юзага келгани аниқланди.

    «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасида «1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади», деб белгиланган.

    Ўрганишлар кўрсатдики, қишлоқ хўжалиги соҳасида (собиқ жамоа, давлат ва ширкат хўжаликларида) ишлаган фуқароларнинг 2005 йилгача бўлган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар (ҳар йилги меҳнат минимум қарорлари) аксарият ҳолатларда архив сақловига топширилмаган ёки йўқолган.

    Бунинг оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасида (собиқ жамоа, давлат ва ширкат хўжаликларида) меҳнат фаолиятини 2005 йилга қадар юритган аксарият фуқароларга ишланган вақтнинг амалда давом этган давридан келиб чиқиб паст миқдорда пенсия тайинланган.

    Мисол учун, собиқ жамоа хўжалигида 1980 йилда эркаклар учун 220 кун, аёллар учун 160 кун меҳнат минимуми ўрнатилган. Ўша йилларда қишлоқ хўжалигида меъёр(норма)ларни бажаришга талаб қаттиқлиги ҳисобга олинса, аксарият ишчи-ходимлар меҳнат минимумини бажаришган. Лекин йиллар ўтиб, улар пенсияга чиқиш пайтида собиқ жамоа хўжалигининг бу ҳақдаги қарорини тақдим эта олишмаган. Бунинг асосий сабаби меҳнат минимуми тўғрисидаги қарорлар ўз вақтида архивга топширилмаган ёки йўқолган. Аммо бу ҳолатда меҳнат мажбуриятини бажарган, пенсия ёшига етган фуқароларимиз айбдор эмас. Улар тизимдаги камчилик туфайли йиллар давомида жабр кўрмоқда.

    Яъни, собиқ хўжаликларда ишлаган эркаклар учун ўша вақтда бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланган 220 кун амалдаги қонунчиликка асосан бир йиллик эмас, балки 7 ой 10 кун сифатида ҳисобга олинган. Худди шундай: аввал аёл киши учун йиллик меъёр саналган 160 кун амалдаги қонунчиликка асосан 5 ой 10 кун сифатида ҳисобга олинган.

    Оқибатда қишлоқ хўжалигида меҳнат қилган фуқароларга ўша вақтларда бошқа соҳаларда ишлаган кишилар, айтайлик, тенгдошларига нисбатан 2-3 баробар кам пенсия ҳисобланган.

    Демак, 2005 йилга қадар собиқ жамоа ва ширкат хўжаликларида ишлаган фуқароларнинг ўша вақтда меъёр ҳисобланган меҳнат стажи тўлиқ йиллик стаж сифатида инобатга олиниши ҳақида ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш лозим. Минг-минглаб юртдошларимизнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоялашда бу муҳим аҳамиятга эга.

    Бундан ташқари, қонунчилигимизда тўлиқсиз ёшга доир пенсия белгилашда ҳам айрим муаммолар мавжуд. Ҳозир камида 7 йил иш стажига эга бўлган шахсларга тўлиқсиз ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори 236 000 сўмни ташкил этмоқда. Аёнки, бу пенсионерларнинг энг зарур эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли эмас.

    Шунинг учун ҳам бугунги кунда Халқ демократик партияси фракцияси тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда «истеъмол саватчаси» ва «яшаш минимуми» кўрсаткичларини қонунчиликда белгилаш ишларини олиб бормоқда. Келгусида пенсиянинг энг кам миқдорини «истеъмол саватчаси» ва «яшаш минимуми» кўрсаткичлари асосида қайта кўриб чиқиш лозим бўлади.

    Шунингдек, аёлларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига боласи 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътилларида бўлиш вақти тўлиқ қўшиб ҳисобланиши ҳақидаги меъёрни қонунчилигимизга киритишимиз керак.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси юқоридаги таклифлар ва партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ҳар томонлама пишиқ-пухта тайёрлаш ва ҳаётга жорий этиш жараёнларида фаол иштирок этади.

    Улуғбек Вафоев,

    Ўзбекистон Халқ демократик партияси

    Марказий Кенгаши раиси ўринбосари,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    14.04.2020, 15:09   Изоҳ (0)   29639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Туронбанк»дан учтаси бирда. Саломатлигингиз билан таваккал қилманг!

    14.04.2020, 12:02

    «Агробанк» — «Ёрдам учун ўтказма» хайрия акциясини эълон қилди!

    14.04.2020, 09:00

    Asl Baraka бренди ўз ишига меҳр қўйган инсонларга бағишланган «Меҳнатсевар» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони — фармацевт Аҳмедов Беҳзод ҳақида сўзлайди

    13.04.2020, 18:00

    Huawei таълим тизимида эволюцион таклиф билан чиқмоқда

    13.04.2020, 12:00

    «Ўзсаноатқурилишбанк»да омонатлар муддати узайтирилади

    11.04.2020, 09:00

    «Агробанк» омонатлар бўйича амалдаги шартлар муддатини узайтирди

    10.04.2020, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистондаги самолёт ҳалокати ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 13 июн, 14:00

    Ҳатто Жеймс Кемерон ҳам адашади: “Титаник” фильмидаги тарихий хатоликлар

    Кино | 13 июн, 13:48

    Маркус Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”ни тарк этмоқчи — мақсад: “Барселона”

    Спорт | 13 июн, 13:40

    Ўзбекистон суғориш тизимларини янгилаш учун 250 млн доллар қарз олади

    Ўзбекистон | 13 июн, 13:07

    “Ўтириб ишлаш Альцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади” — олимлар

    Маслаҳатлар | 13 июн, 12:55

    “Манчестер Сити”да ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    Спорт | 13 июн, 12:45

    Шимолий Ирландияда кетма-кет уч кеча тартибсизлик бўлди (видео)

    Дунё | 13 июн, 12:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.