Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи Лука Йовични сотмайди, дея хабар қилмоқда АS.
«Лука айни дамда футболчи ва инсон сифатида ўсиш учун идеал ёшда. У жамоа билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолаган ва биз унга ишонч билдирганмиз.
Дебют мавсумда янги мамлакат, тил ва маданиятга ўрганиш ҳеч ким учун осон иш эмас. Унинг потенциали бизга маълум ва ҳеч ким унинг имкониятларига шубҳа билан қарамаяпти.
Сербияда карантин қоидаларини бузгани? У «Реал» рухсатисиз ҳеч нарса қилмади ва Сербия полицияси бу борада огоҳлантирилганди. Шунчаки, пашшадан фил ясашди», — дейди «Реал»даги манба.
Мавзуга доир: Лондоннинг учта клуби «Реал» ҳужумчиси учун курашади
Жорий мавсум 22 ёшли футболчи Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, икки гол ва битта самарали узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)