Италияда футбол ўйинлари камида 2021 йилнинг январига қадар томошабинларсиз ўтиши мумкин. Бу ҳақида таниқли журналист Танкреди Палмери ҳукуматдаги манбасига таяниб хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Италия ҳукумати А Серия ўйинларини 2021 йилнинг январига қадар томошабинларсиз ўтказишга буйруқ бериши мумкин. Ҳозирча бу борада қарор қабул қилинмаган, бироқ ҳукумат аъзолари Италияда футболни давом эттиришнинг ягона чораси сифатида шу йўлни кўрмоқда.
Италияда коронавирус пандемияси туфайли карантин муддати 3 майга қадар узайтирилди. Шунингдек, аввалроқ клублар 4 майдан бошлаб машғулотларни бошлаши мумкинлиги хабар қилинганди. А Серия мавсумни 31 майдан давом эттиришга ва уни 12 июлга қадар якунлашга ҳаракат қилмоқчи. Шунингдек, қолган 124 учрашувнинг барчасини 45 кун давомида Рим шаҳрида ўтказиш варианти ҳам мавжуд.
Мавзуга доир: «Бу ҳақиқий биологик бомбага айланди». Италияда коронавируснинг кенг тарқалишига футбол учрашуви сабаб қилиб кўрсатилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)