«Бавария» ҳимоячиси Люка Эрнандес коронавирус туфайли Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумини якунлашнинг иложи йўқ деб ҳисобламоқда.
«Чемпионлар Лигаси ва миллий чемпионатлар ўйинларини тақвимга жойлаштиришнинг ўзи бўлмайди.
Чемпионлар Лигасига алоқадор барча мамлакатлар коронавирус билан курашмоқда. Барчасини карантиндан чиқариш ва бир хил ҳолатга келтириш қийин. Италия, Испания, Англия ёки Францияга парвоз қилган ҳолда учрашувларда қатнашиш осон эмас.
Вазиятга реал қараш лозим. Ўйлашимча, ҳозирги ҳолатда Чемпионлар Лигасини давом эттиришнинг иложи йўқ. Айниқса, бор эътибор миллий чемпионат ўйинларини ўтказишга қаратиладиган бўлса», — дейди франциялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми 1/8 финал босқичида тўхтаб қолган. Айни вақтда Европанинг деярли барча лигалари коронавирус сабаб тўхтатилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)