Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКАдаги штабда ташкил қилинган брифингда пенсиясини нақд кўринишида олаётган фуқароларга бу борадаги тавсияларини берди.
«Ҳақиқатан ҳам нақд пулда коронавирус қўзғатувчиси узоқ муддат (4-5 кун) сақланиб қолади. Бундай пайтларда нақд пул билан муомала қилишни кескин камайтириш керак.
Ҳозир пластик карточкалар бўйича умуман муаммо йўқ. Демак нафақат ойлик маошларини, ҳатто нафақа пулларини ҳам карточкага тушириш керак. Пластик карточкадан фойдаланилса, касаллик вирусининг бир одамдан иккинчисига ўтиш эҳтимоли кескин камаяди.
Уй шароитида ишлатганда ҳам имкон қадар битта пластикдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Пластик карточкага эса ишлов берса бўлади», — дея изоҳ берган Нурмат Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни коронавируснинг қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши мумкинлиги туфайли Ўзбекистон Марказий банки кассаларга келиб тушган нақд пулларни омборхоналарда бир ҳафта давомида алоҳида сақлаш, шунингдек, пластик карталардан фойдаланганда уларни спирт билан артиб туришни тавсия қилганди.
Изоҳ (0)