Англиянинг Дерби шаҳрида яшовчи «Англия гўзали—2019» унвони соҳибаси коронавирус билан курашиш учун шифокорлик фаолиятига қайтди, деб хабар берди Daily Mirror.

Фото: Daily Mirror

24 ёшли модель Бхаша Мукержи коронавирус карантини туфайли авиақатновлар тўхтатилгани ортидан Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида қолиб кетган эди.

«Мен уйга кетиб, зудлик билан ишга чиқишни хоҳлагандим. Бу ҳақиқий маънодаги Англия гўзалига айланиб, ёрдамга муҳтож мамлакатим учун хизмат қилишнинг айни пайти, деб ўйлайман», — деган Бхаша.

Мукержи Калкуттада туғилган, бироқ у тўққиз ёшлигидан ота-онаси ва акаси билан Дерби шаҳрига кўчиб кетган.

Фото: Daily Mirror

У ўтган йили августдан бошлаб Бостон шаҳридаги касалхонада кичик шифокор бўлиб ишлай бошлаган. «Англия гўзали—2019» танловидаги ғалабасидан кейин эса у бутун дунё бўйлаб хайрия лойиҳаларида иштирок этиш учун шифокорлик фаолиятидан бироз четлашган.

Фото: Daily Mirror

Фото: Daily Mirror

У Ҳиндистонга март ойида борган, авиақатновлар тўхтатилгани учун ўша ерда қолиб кетганди.

«Мен ҳамкасбларимдан ишга қайтишим сўралган хабарларни ола бошладим. Улар ҳар куни 13 соатдан ишлаётгани, шунингдек, айрим пайтларда кечки навбатчиликка чиқишга тўғри келаётганини айтди. Бу гапларни эшитиб, тезроқ уйга қайтгим келди», — дейди Бхаша.

Фото: Daily Mirror

У ҳамкасбларига коронавирусга қарши курашишга ёрдам бериш учун Ҳиндистон ҳукуматидан Британияга етказишни сўради. Шу тарзда унинг талаби қаноатлантирилди.