Ижтимоий тармоқларда 2020/2021-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари карантин сабабли имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати бундай хабарлар ҳақиқатга зид эканлиги ва вазирлик томонидан бундай хабар тарқатилмаганини маълум қилди.
«Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради», — дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раддиясида.
Изоҳ (0)