АҚШлик биологлар коронавирус оқсилидаги «тикон»лар тебранишини товушга айлантирди. Ҳосил бўлган композиция Soundcloud сайтида эълон қилинди.
Олимлар SARS-CoV-2 оқсил «тикон»ларининг аминокислоталар ўлчами, оғирлиги, энергияси ва боғланиш ҳолатига қараб пайдо бўладиган табиий тебранишларини «товушга» айлантириб ёзиб олди.
«Сиз эшитаётган нарса — бу кўп қатламли алгоритмик композиция бўлиб, у овоздаги бутун оқсилларнинг тебраниш спектрини ҳам, ритмик элементларини ҳам, шунингдек, уйғунлашган оҳанглар кўринишидаги аминокислоталарнинг йиғилиши ва кетма-кетлигини акс эттиради», — дейди тадқиқот гуруҳи раҳбари Маркус Бюлер.
Бундан ташқари, мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳосил бўлган «композиция»да «тинчлантирувчи» ёқимли товушларни ҳам топиш мумкин.
Изоҳ (0)