Британиядаги hVIVO тадқиқот гуруҳининг коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва шунга ўхшаш вирусни юқтириш дастурида иштирок этишга 20 мингдан ортиқ одам рози бўлди. Бу ҳақда The Wall Street Journal’га таяниб «РБК» хабар бермоқда.
Бунинг эвазига улар 4,4 минг доллар миқдорда тўлов олади.
Мавзуга доир: Буюк Британияда коронавирус вакцинаси тажрибасида қатнашадиганларга катта пул ваъда қилинди
Вакцина кейинчалик касаллик таъсирига тушувчи соғлом одамларга киритилади. Одатда тажрибада касаллик тарқалган ҳудудда бўлган минглаб одамлар иштирок этади. Препарат киритилган одам касалланмаса, у самарали ҳисобланади.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, одатда бундай тадбирларда иштирок этиш учун кунига бир неча киши рўйхатдан ўтади, аммо кўнгиллиларни жалб қилиш бўйича реклама кампаниясидан сўнг, бир неча кун ичида 20 мингдан ортиқ одам рўйхатдан ўтган.
Вакцина тажрибасида иштирок этаётганлар тузалгунча изоляция остида сақланади, бу одатда икки ҳафта давом этади.
Аввалроқ ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарнинг илк синовлари бошланганини маълум қилган эди. АҚШ ҳам апрель охиригача коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиши мумкин.
Изоҳ (0)