• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Коронавирус пандемияси инсониятга ўргатган 6 та сабоқ

    Инсоният бошига тушган ҳар қандай ташвишдан тўғри хулоса чиқаришни билиши керак, ана шунда келажакда мавжуд хатолар такрорланмайди. Қуйида барчамиз учун осон бўлмаган вазиятдан нималарни ўрганиш ва риоя қилиш кераклигига тўхталамиз.

    Фото: Lifehacker

    Фото: Lifehacker

    1.  Хавотирни назорат қилиш

    Вазият жиддийлиги бор гап лекин унутманг, ушбу муаммо фақат сизни қийнаётгани, вирус бир сиз истиқомат қиладиган мамлакатда тарқалгани йўқ. Бу дегани ишлашни йиғиштириб қўйиб, ижтимоий тармоқдаги тарихий постларни ўқиш, кечга бориб дўкондаги гречка ёки ҳожатхона қоғозининг ҳаммасини йиғиб келиш керак дегани эмас.Эҳтиёт чорасини кўриш кераклиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат, бироқ бу борада ваҳимага берилиш керак эмас. Бундай вазиятда турли манбалар томонидан тарқатиладиган фейк янгилик ва хабарларга ишонишдан аввал текширинг у ишончлими ёки йўқ, нимага ва кимга асосланиб маълумот берилмоқда онгли равишда таҳлил қилиб кўринг. Миш-мишлар эмас фактларга асосланиб маълумот берадиган манбалар, халқаро ташкилотлар, давлат органлари, аккредитациядан ўтган ОАВ янгиликларини кузатинг яхшиси.

    Масалан, ЖССТ сайтида пандемия билан боғлиқ энг кўп тарқалган миф ва ёлғон маълумотлар ҳақидаги постлар билан танишиб чиқинг. Агарда ваҳимага берилиш синдроми сизда бошқалардан кўра кўпроқлигини ҳис қилсангиз, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиб, кўпроқ вақтингизни китоб ўқиш ва бошқа фойдали машғулотларга ажратинг.

    2. «Қора кунга» пул жамғариш

    Пандемия биз идеал деб ўйлаган тушунчалар аслида мў​рт эканини исботлаб берди. Карантин, чегараларнинг ёпилиши ва валюта бозоридаги бетартиблик иқтисодиётга ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Натижада пулини ўйламай кўкка совурадиганлар энди ҳар эҳтимолга қарши қора кунга жамғарма қилиш кераклигини тушуниб етган бўлса не ажаб!

    Агар сиз фаолият юритадиган соҳада ҳам инқироз кузатилаётган бўлса, демак сиз келажак билан боғлиқ ишларни, уйдан туриб пул топиш йўлларини ўрганишни бошланг. Сарф-харажатларингизни ҳисоблаб чиқиб, ортиқча пул сарфлашни бас қилинг. 50 минг пулингиз бўлса, яқинда ойлик оламан, деб ҳаммасини бирданига ишлатиб юбориб кейин нима қилсам экан деб қўл қовуштириб ўтирманг.

    Ҳар доим бор маблағингизнинг 15-20 фоизини эҳтиёт чораси сифатида олиб қўйинг, агар ўзингиз йиға олишга кўзингиз етмаса онангизга беринг, оналар пул йиғишга, кўрпача орасида сақлашга уста.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    3. Мавжуд имкониятларнинг қадрига етиш

    Албатта, дам олиш кунлари дўстлар билан кинога тушиш пикник қилиш яхши, лекин ҳозир эмас. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти олдидаги масъулиятни ҳис қилиб, уйдан чиқмасдан, кўрсатмаларга амал қилинг. Уйга сиғмаяпсизми? Бир сиздами бундай ҳолат? Интернет, online савдо, кўнгил очиш дастурлари бор, агар бундан юз йил олдинги шароит бўлса, нима бўларди?

    Ибтидонинг интиҳоси бор, пандемия ҳам бир кунмас бир кун тугайди, шунчаки қачонлиги номаълум, фақат бир нарса аниқ унинг қанчалик тез тугаши ёки чўзилиши сиз ва сиз каби кишиларнинг уйдан чиқиш-чиқмаслигига боғлиқ.

    4. Худбин бўлмаслик

    Сиз уйда зерикишдан чарчаган бўлсангиз, чарчоқ нималигини билмай ишлаётган шифокорлар, етказиб бериш ва хавфсизлик хизмати ходимлари, дўкон ва шифохона ишчилари, сизни сўнгги маълумотлардан бохабар қилиб турган ОАВ ходимларининг ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ишлаётганини, нолиш тугул дам олишга ҳам вақти бўлмаслиги ҳақида ўйланг. Шуларни инобатга олган ҳолда, зарурат билан кўчага чиққанингизда ниқоб тақишни ва дўкон ёки дорихона ходими билан мулоқотда бўлганда ижтимоий масофани сақлашни унутманг.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    5. Қила олмаганларингиз ва қила олишингиз мумкин бўлган ишлар ҳақида ўйлаш

    Пандемия аслида қила олмаган ишларингиз, фурсатдан фойдаланмаганингизни таҳлил қилиб кўриш учун яхши имконият. Агар ҳозир уйда бўлмаганимда эди, деб афсусланишдан аввал ўйлаб кўринг шунча вақт нима учун қилмадингиз, нима халақит қилди? Ич-ичингиздан дангасалик, ҳафсаласизлик, беғамлик ва комфорт зонадан чиқишга журъат қилолмаганингизни англаб турасиз. Буни бировга таъкидлашингиз шарт эмас, ўзингиз тушуниб етганингизни ўзи катта гап, фақат бу билан чекланманг.

    Анчадан бери ўқишингиз керак бўлган, лекин жавонда чанг босиб ётган китобни олиб ўқинг. Спорт билан шуғулланинг, оила аъзоларингиздан хижолат бўлсангиз эртароқ уйғонинг ишончимиз комилки, изоляцияда шундоқ ҳам керагидан ортиқ уйқу билан дўст тутингансиз. Инглиз, француз, хитой ёки италян фарқи йўқ, муҳими қизиққан тилингизни ўрганишни бошланг, кунига 10 тадан сўз ёдласангиз 10 кунда 100 та сўзни билган бўласиз.

    Пандемиядан кейинги ишларни бўлса ҳозирдан режангизга киритинг: масалан ишингизда кўтарилишни истайсиз бунинг учун қандай талаблар бор ва нималар қилиниши керак, ҳозирдан тайёрланиб боринг, талаба бўлсангиз грантлар, хорижий таълим стандартларини ўрганиб фаолиятингиз доирасидаги босқичларни қандай яхшилаш мумкинлигига эътиборингизни қаратинг. Интернет орқали саёҳат қилишни истаган мамлакатингиз тили, дини, маданияти умуман у ҳақидаги ҳамма нарсани синчковлик билан ўрганинг.

    Фото: Daily Life

    Фото: Daily Life

    6. Атрофдагиларга кўмаклашиш

    Аслида фақатгина пандемия вақтида ёрдам бериш керак деган тушунча нотўғри, лекин ҳозир икки карра эътиборли ва кўмакка шай бўлиш керак. Агарда кекса ёки жисмоний имконияти чекланган қўшнилар бўлса, дўконга чиқишдан аввал бирон нима керакми, йўқми деб сўрашни ёки online буюртма бераётганингизда уларни ёдга олишни унутманг. Бундай вазиятда инсонийлик хусусиятларини йўқотмаслик олқишга сазовор, қийинчиликлар ўтади одамдан эса яхшилик қолади.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзингизни алдашни бас қилинг! Карантинда шуғулланиш учун 10 та мотивацион тавсия
    • Карантинда танангиз ҳақида қайғуринг. Оддий, лекин муҳим тавсиялар
    • Ҳар бир инсон ёшлигида қилиши керак бўлган 10 та иш

    08.04.2020, 09:45   Изоҳ (0)   40702
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чалғиш ва бошқариш: Коронавирус сабаб юзага келган хавотирни камайтиришнинг 6 усули

    07.04.2020, 08:41

    Карантин пайтида кўп овқат еб, семириб кетмаслик учун 7 тавсия

    03.04.2020, 08:56

    Йиртиқ шиппак, синган ойна. Яна қандай буюмларни уйда сақламаслик керак?

    02.04.2020, 09:43

    Ҳар бир инсон ёшлигида қилиши керак бўлган 10 та иш

    01.04.2020, 08:51

    NASA астронавтларидан карантин пайтида асқатадиган 5 та маслаҳат

    31.03.2020, 12:04

    Карантинда танангиз ҳақида қайғуринг. Оддий, лекин муҳим тавсиялар

    27.03.2020, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Фарғонада 17 ёшли қизга шилқимлик қилган маҳалла раисига 4 сутка берилди

    Ўзбекистон | 8 август, 18:40

    Муҳаммад алайҳиссалом дунё ҳукмдорларига йўллаган мактублар нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади

    Ўзбекистон | 8 август, 18:25

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.